«Сооронбай Жээнбеков менинг яқин дўстим эди»: Атамбаев собиқ президент мақомидан ажратилиши бўйича шарҳ берди

428
Алмазбек Атамбаев ўзининг Қўй-Тошдаги уйида. 27-июнь. Сурат: Гульжан Турдубаева / RFE / RL

Алмазбек Атамбаев 27-июнь куни тунда ўзининг тарафдорлари ва журналистлар олдига чиқиб, саволларга жавоб берди. Унинг президент Сооронбай Жээнбековга нисбатан муносабати ҳақида журналистлардан бирининг саволига жавоб берар экан, унинг легитимлигини тан олмаслигини билдирди.

«Мен буни аввал ҳам айтганман, тан олмайман деб. Чунки легитимлигида катта бир муаммо бор-да», — деб келтиради Атамбаевнинг сўзларини «Азаттык».

Атамбаевга Сооронбай Жээнбеков унинг одами эканини эслатганларга у одамзод адашар экан деб жавоб берди.

«Пайғамбарнинг сўзи бор: “Мен ҳам одамман — адашаман”. Мен пайғамбар эмасман-да. Менинг атрофимдаги дўстларимни кўрмайсизларми. Энг биринчи дўстим Сооронбай Жээнбеков эди, иккинчиси — Иса Омуркулов. Мен одамларнинг ишини кўра олмас эканман-да», — деди у.

Атамбаев терговчиларнинг чақируви бўйича бормаслигини ва уларнинг саволларига ёзма турдагина жавоб бериб туришини қўшимча қилди.

«Менинг адвокатим бор. Агар прокуратуранинг қандайдир бир саволи бўлса, ёзма турда берса жавоб берамиз. Менга қўйилган айбловнинг бари ёлғон. Тергов қандай ўтаётганини кўриб турибмиз-ку», — деб келтиради Атамбаевнинг айтганларини «Азаттык».

У ўз даҳлсизлиги олинган парламентнинг йиғинини кўрмаганини қўшимча қилиб, муҳолифатчилар билан бирлашишга тайёр эканини айтди.

Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш

Парламент 27-июнда Алмазбек Атамбаевнинг даҳлсизлиги ва собиқ президент деган мақомини олиш учун овоз берган. Бунинг учун 103 депутат овоз бериб, олтиси қарши бўлишган. Атамбаевнинг ўзи парламенга келгани йўқ, аммо тарафдорлари уни чақириш керак деб талаб қилишган.

Шундай қилиб, парламентарийлар бош прокурор Откурбек Жамшитовнинг абловлов хулосасини қўллаб беришди. Бунгача у хулосани депутатлар комиссияси тайёрлаган. Бош прокуратура Атамбаев президент бўлиб турган вақтда қилган беш жиноят аломатларини топган.

Асосан Атамбаевни Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция, ерларни ноқонуний олиш, криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши, ИЭМга ноқонуний кўмир етказишга алоқадорлик эҳтимоли борлиги ҳамда компанияларни аффилирлаш билан эгаллаб олиш бўйича айблашмоқда.

Атамбаев ўзига қўйилган айбларни «абсурд ва сафсата» деб атаган.

Сооронбай Жээнбеков Атамбаевдан собиқ президент ва даҳлсизлик мақомини олиш бўйича парламентнинг харакатларига бирор марта ҳам жамоатчиликка изоҳ бергани йўқ.

Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш қарорини қабул қилиш асносида Қўй-Тошдаги уйининг ёнига халқ тўпланиб, уни ҳимоя қилишга тайёр туришганини айтишган. Атамбаевнинг қароргоҳи ёнига бетон тўсиқлари ўрнатилиб, тошлар тўкилган.

Бу Атамбаевнинг Жээнбеков билан келишмовчилиги оқибати бўлиб қолди. Сиёсатчиларнинг ўртасидаги жанжал 2018 йилнинг мартида бошланган. Ўша вақтда Атамбаев сиёсатга қайтаётганини расмий эълон қилиб, меросхўрини коррупцияга қарши самарасиз курашмоқда деб танқид қилган.