Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўйича давлат хизмати (финпол) маълум қилишича, «Азаттык»нинг журналистлари 700 млн долларнинг чиқарилиши тўғрисида суриштирув бўйича асосий ҳужжатларни терговга халигача бергани йўқ. У суриштирувда бу пулларга Матраимовлар оиласининг алоқаси бўлиши мумкин деб айтилган.
Бу ҳужжатларнинг йўқлиги сабаб финпол «зарурий судгача бўлган тадбирларни ўтказа олмаяпти».
«Финпол “Азаттык”нинг журналисти Али Токтакунов унинг суриштирувида кўрсатилган банк ҳужжатларининг асл нусхасини беришни кечиктириб, пассив вазиятнинг туғилаётгани бўйича савол яратмоқда», — деб билдирди молия полициянинг матбуот хизмати.
Муассасадан Биринчи май туман суди «Азаттык»дан ҳужжатларни олишга рухсат берганини қўшимча қилди. Аммо нашр ҳужжатларнинг айрим бир қисминигина берган, унинг ичида Қирғизистондан 200 млн доллар чиқарилгани бўйича банк тўловларининг асл нусхалари йўқ.
Финпол тергов мазкур иш бўйича «адолатни ўрнатишни тезлатишга» манфаатдор эканини ҳамда журналист Токтокуновдан ва «Азаттык»дан конструктив ҳамкорликка ишонишини билдиришди.
Муассаса икки кун ичида «Азаттык» суриштирувда фойдаланилган ҳужжатларни бермаяпти деб иккинчи бор билдирув тарқатмоқда.
«Азаттык» радиоси 26-июнда молия полицияси билан ҳамкорлик қилишаётганини айтиб, суриштирувда қўлланилган ҳужжатларнинг қайсидир бир қисмини идорага 18-июнда беришганини қўшимча қилишган.
Журналист таянган ҳужжатларнинг иккинчи қисми финполга берилишини хабар қилган.
«Азаттык»нинг суриштируви
«Азаттык»нинг журналисти Али Токтакунов 29-майда Матраимовлар оиласининг Қирғизистондан 700 млн долларнинг чиқарилиб кетишига алоқадор бўлиши мумкинлиги бўйича суриштирув чиқарган.
Парламентнинг депутати Искендер Матраимов суриштирувни унинг оиласига қарши «буюртма» деб атаб, унинг хайрия фондига пул ўтказган кишилар билан таниш эмаслигини билдирган.
Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев журналистик суриштирувдаги маълумотларни текшириш бўйича топшириқ берган. Финпол эса «Азаттык»нинг Қирғизистондан чиқарилган пуллар бўйича маълумотларни ўрганиш учун текширув гуруҳини тузган.
Давлат молия разведкаси 6-июнда Айэркен Саймаити Қирғизистондан чет ўлкага 700 млн АҚШ долларини чиқариб кетганини тасдиқлади.
Аммо муассасадан «Азаттык»нинг Матраимовлар бошқарган фондга 2,3 млн АҚШ доллари ўтказилгани бўйича маълумотини инкор қилди. Теширувнинг натижаси бўйича фондга 199 минг АҚШ долларигина келиб тушган.