ШҲТ саммити: Жээнбеков Бишкек аҳолисига тўғри тушунганликлари учун миннатдорлик билдирди

378
Президент Сооронбай Жээнбеков ва Бишкекнинг мэри Азиз Суракматов. Сурат: Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Сооронбай Жээнбековнинг мурожаатини унинг матбуот хизмати 18-июнда тарқатди, аммо Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммити 12-14-июнда ўтган эди. Президент Бишкекнинг аҳолиси билан пойхатнинг меҳмонларига саммит бўлаётган вақтда дуч келган ноқулайликларга сабр қилишгани учун миннатдорлик билдирди.

Саммит ўтаётган вақтда шаҳарда кўчалар тўсилиб, йўл тиқинлари пайдо бўлган. Шунингдек саммит тугаётган куни Бишкекнинг «Манас» аэропорти ички рейсларни қабул олишни тўхтатган эди.

Ҳукуматнинг барча куч сарфлашларига қарамай, Бишкек шаҳрининг турғунлари уларни шаҳарда пайдо бўлган қийинчиликлар учун танқид қилишган.

«Шаҳарликларнинг кунлик ҳаётида, айниқса жамоат транспортининг юришида ноқулайликларга бизнинг фуқаролар сабр билан муносабат билдиришди [...] Мен барчангизга ёрдаминглар ва фуқаровий қўллов учун миннатдорсилик билдираман», — деб айтилади президентнинг мурожаатида.

Шунингдек, Жээнбеков шаҳарни хорижий лидерларнинг сафари учун тайёрлашган ижтимоий хизматларнинг ишчиларига ҳам миннатдорлик билдирди.

«Шунингдек минглаган одамлар пойтахтимизни кўрклантириш, тозаликни ва жамоат тартибини таъминлаш билан машғул бўлишди. Улар кун-тун демай ишлашди», — деб айтилади президентнинг мурожаатида.

Шаҳар ҳукумати ШҲТнинг йиғинини ўтказишга жами 73,6 млн сом сарфлаган. Бу ҳақда Бишкек  мэри Азиз Суракматов билдирди.