Парламент комитети Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш ғоясини қўллади

20

Ҳуқуқ тартиби, жиноятчилик билан курашиш ҳамда коррупцияга қарши харакатланиш бўйича Жогорку Кенешнинг комитети депутатларнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш ғоясини қўллади.

Дастлаб депутатлар Атамбаевга қарши тўққиз айб қўйишган, аммо кейин олтигача қисқартиришган. Улар Атамбаев президент бўлиб турган вақтдаги унга тегишли бўлган ишларнигина олишга қарор қилишган.

Комиссия 17-июнда собиқ президентни жиноят қилиш ва Бишкек ИЭМни янгилаш, ундан ташқари, тарих музейини таъмирлаш каби ҳозирда тергов қилинаётган жиноий ишларга алоқадор деб айблаган.

Депутатлар ўзларининг Атамбаевга қарши қўювчи айбларнинг охирги рўйхатини 18-июнда тунда очиқлашмоқчи.

КСДП Атамбаев ўзига қарши қўйилган айблар сабабли ўлкадан чиқишга уринмаганини билдирган. Партиядан қўшимча қилинишича, агар парламент собиқ президентни чақиришса, у уларнинг олдига чиқиб саволларга жавоб беришга тайёр.

Бу Атамбаевнинг ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан бўлаётган келишмовчилик ортидан бўлмоқда. Жээнбеков собиқ президентларни даҳлсизликдан ажратишга имкон берувчи механизмлари мавжуд қонун лойиҳасига қўл қўйган.