Ижтимоий ривожлантириш вазирлиги кам таъминланган оилаларга 100 минг сомдан беришни таклиф қилмоқда

378
Иллюстратив сурат. Манба: RFE / RL

Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги кам таъминланган оилаларнинг аҳволини яхшилаш учун уларни молиялашни таклиф қилувчи қарорнинг лойиҳасини тайёрлади. Муассаса бир оилага 100 минг сомдан беришни таклиф қилди.

Кам таъминланган оила ижтимоий ёрдам олиш учун вазирликнинг ўз ҳудудидаги бўлимига мурожаат қилиб, ижтимоий келишувга қўл қўйиши керак  — бу билан оила ўзига мажбурият олади.

«Масалан, оила шаҳсий кўмакчи хўжалигида ишни йўлга қўйиб кичик бизнеч очишга мажбур бўлади ёки оиланинг бир аъзоси қайта ўқишдан ўтиб, ишга ўрнашиб, оилани доимий даромад билан таъминлайди», — деб тушунтиради вазирлик келишувнинг қоидаларини.

Вазирликнинг режаси бўйича, ижтимоий ёрдам 2019 йилнинг 1-августидан бошлаб 2020 йилнинг 31-декабригача берилади. Бу мақсадларга вазирликнинг ҳар йиллик бюджетидан 300 млн сом ажратилмоқчи.

Муассаса ҳужжатни жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Ижтимоий ривожлантириш вазирлиги кам таъминланган оилаларга пулларни премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг мақуллигидан кейингина бера олади.