Орозбек Опумбаевни Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг раҳбарлигига тайинлаш фармонига 18-июнда президент Сооронбай Жээнбеков қўл қўйган.
У ўз етакчиси Идрис Кадиркулов 15-майда истеъфога кетгандан кейин МҲДҚнинг раҳбарлик хизматини бошқараётган эди.
Опумбаев МҲДҚда биринчи йилгина ишлаётгани йўқ. У 2008 йили махсус хизматнинг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бўлимининг раҳбари бўлиб ишаган.
Шунингдек, Опумбаев Қирғизистонда нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини назорат қилиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ташаббусчиси бўлган.
Бу таклифни у 8-март муносабати билан Бишкекда ўтган аёлларнинг тинчлик юришидан кейин депутатларга айтган. Ўшанда у Россиянинг нодавлат ташкилотлар бўйича қонунини асос қатори олишни таклиф қилган.