Ҳукуматни узурпациялаш, Батукаевни бўшатиш ва ИЭМни янгилаш. Депкомиссия Атамбаевга қўйилган айбларни тилга олди

350

Контекст: Депутатлар Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш учун комиссияни у парламентни «манқа» деб иккинчи марта атагандан кейин июннинг ўртасида тузди.

Атамбаевни унинг ҳозирги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков билан бўлиб ўтган келишмовчилиги ортидан даҳлсизликдан ажратиб, жиноий жавобгарликка тортишни кўзлашмоқда. Бу Жээнбеков собиқ президентларни даҳлсизликдан ажратиш имкониятни яратувчи механизмлари мавжуд қонун лойиҳасига қўл қўйгандан кейин мумкин бўлди.

Депкомиссия 17-июнда собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қарши айб қўйиб, уни жавобгарликка тортиш учун ундан дахлсизликни олишни таклиф қилган.

Депутатларнинг айтишича, Атамбаев президент, шунингдек ҳукумат раҳбари бўлиб турган вақтида хизмат лавозимини суистеъмол қилган. Депутат Талант Мамитов собиқ президентни жавобгарликка тортиш керакглиги бўйича фактларни келтирган. Депутатлар парламентнинг спикеридан Атамбаевга қарши айбларни қўйиб, ундан ташқари, унинг харакатларига ўз хулосасини берувчи махсус комиссия тузишни сўрашган.

Ҳукуматни узурпациялаш. Депутатларнинг фикрича, Атамбаев ҳукумат бутоқларининг барини қўлланиб, уюшган жиноий гуруҳ тузиб, ўз қарорига қарши чиққанларни таъқиб қилган  — депутатларни, судьяларни, фаолларни ва журналистларни.

«У ҳукуматнинг бошқа ташкилотларининг фаолиятига ноқонуний аралашган. Бунинг натижасида Тарих музейининг таъмиридаги, ЛЭП Датка-Кемин ва муқобил Жануб-Шимол йўлининг қурилишидаги, Юқори Норинг ГЭС каскадидаги лойиҳаларни олиб боришдаги уюшган жиноий харакатлар бўлди», — деб айтилади парламентнинг спикери Дастан Жумабековга берилган депутатларнинг мурожаатида.

Бишкек ИЭМни янгилаш. Парламентарийлар 386 млн доллар сарфланган Бишкек ИЭМини янгилашдаги коррупцияга Атамбаевнинг алоқаси бор деб ҳисоблашади. Қирғизистон бу пулларни Хитойнинг Эксимбанкидан кредитга олган.

Мазкур иш бўйича юқори лавозимларни эгаллаган собиқ амалдорлар ва Атамбаевнинг сафдошлари, жумладан собиқ премьер-министр Сапар Исаков судланмоқда.

Батукаевнинг бўшатилиши. Депутатлар собиқ президентни криминал авторитет Азиз Батукаевни 2013 йили Нориндаги қамоқдан бўшатилишига буйруқ бериб ва муофиқлаштирган деб айблашди. Криминал авторитет қамоқдан сохьа ташҳис орқали бўшатилиб, зудлик билан мамлакатдан чиқиб кетган.

Ҳукумат Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши бўйича суриштирувни 2019 йили қайта бошлаган. Ҳозирда бу иш бўйича шифокорлар,судья, прокурор, шунингдек катта лавозимдаги амалдорлар: собиқ вице-премьер Шамил Атаханов, собиқ бош прокурор Аида Салянова ҳамда соғлиқни сақлашнинг собиқ минстри Дамира Сагинбаева.

Ерларни ноқонуний олиш. Депутатлар Атамбаев қонунларга риоя қилмай «Кой-Таш» қишлоғидан ер олган деб билдиришди. У ерга собиқ президент ўзига турар жой қурган. Депутатларнинг айтишича, Атамбаев 2011 йили премьер-министр бўлиб турган вақтда Чуй вилоятидаги 35 гектар ерни ноқонуний трансформация қилиб, у ерга котеж шаҳарчасини қурган. У ерлар қишлоқ ҳўжалик мақомидан «аҳоли ўтроқлашган ерлар» категориясига ўтказилган.

Бундан ташқари, парламентарийлар ҳукумат Иссиқкўлдаги  Чонг-Сари-Ой қишлоғидаги ерни «Фрунзе Резорт» компаниясига ноқонуний берган деб айтишмоқда. Кейинчалик мазкур ернинг қайсидир қисми Атамбаевга ўтган.

Атамбаев билан аффилирланган компаниялар. Депутатлар уч йирик компания — «АКА Инвест», «Терексай Жаштари» ва «Хуасинь инвестицион компанияси» — собиқ президент билан аффилирланганини билдиришди. Охирги икки компаниянинг Жалолободадаги сурьма ишлатишга лицензияси бор, биринчи компания эса давлатга қарашли «Мегаком» алоқа операторини сотиб олмоқчи бўлган.

Бишкек ИЭМига кўмир етказиш. Депутатлар Атамбаевни «Прогресс компани» ҳамда «Рассвет компани» ишхоналарининг манфаатларини ҳимоя қилганликда айблашди. Мазкур компаниялар Бишкек ИЭМига кўмир етказиб турган. Бунда депутатлар бош прокурор Аида Салянованинг 2016 йили фейсбукда ёзганларини келтириб ўтишди. Салянова «Жезказган Энергосбит» компанияси кўмирни арзон баҳода таклиф қилган деб билдирган. Ўртадаги баҳо фарқи миллион долларни ташкил қилишини айтган.

Атамбаев Россия фуқароларига қурол берли. Атамбаев Россиянинг 123 фуқаросига хурмат рамзи қатори берилувчи ўқ отар қурол соқға қилган, аммо буни Қирғизистоннинг тараққиётига хисса қўшгани учунгина бериш мумкин. Депутатлар қурол олган Россиянинг айрим фуқаролари Қирғизистонда бўлмаганига, уларнинг айримлари эса уюшган жиноий гуруҳларнинг аъзолари бўлганига норози бўлишган.