«5-канал» «Азаттык»ни Матраимовлар ҳақидаги суриштирувда сохта ҳужжатларни эълон қилганликда айблади. Текшириб кўрамиз

466

«5-канал» 15-июнда журналист Элнура Алканова «Азаттык» журналистларининг Қирғизистондан 700 млн доллар чиқариб кетилгани ва унга Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиши мумкинлиги ҳақида далилларни ўрганиб чиққан репортажни эълон қилди.

«Азаттык»нинг суриштирувида Матраимовларнинг бошқарувидаги хайрия жамғармасига 2015-2017 йиллар орасида 2,3 млн АҚШ доллари ўтказилган деб айтилади.

Матраимовларнинг оиласи, унинг ичида парламентнинг депутати Искендер Матраимов ҳамда божхонанинг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов, Қирғизистоннинг жанубидаги энг бой ҳамда нуфузли оилаларнинг бири бўлиб ҳисобланади. Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовлар ҳозирги президент Сооронбай Жээнбековнинг сайлов олдидаги кампаниясини молияган деб бир неча бор айтган .

Қисқача. Алканованинг сюжети нима ҳақда?

Алканова ўзининг репортажида суриштирув муаллифи Али Токтакуновнинг қўлига тушган айрим ҳужжатларнинг аниқ эканлигига гумон қилиб, натижада «Азаттык» «ишончсиз маълумот» тарқатди деб билдирди.

У қандай далилларни келтирди?

Алкановани «Азаттык»нинг суриштирувига нисабатан Айэркен Саймаитининг ҳужжатларда турли имзо йўллангани асосий саволлардан бири бўлган. Токтакуновнинг айтишича, Саймаити Қирғизистондан пулларни чиқариб турган.

«Саймаити пулларни ташқарига ўтказаётганда бир имзо турибди, Туркиядан Матраимовларнинг жамғармасга ўтказаётганда эса умуман бошқа имзо турибди», — дейди у.

«Азаттык»нинг суриштирувидаги Айэркен Саймаитининг эҳтимолий имзосининг скриншоти

Контекст: Али Токтакунов ўзининг суриштирувида Қирғизистондан энг камида  250 млн доллар ўтказилганини ҳамда унда тасдиқловчи ҳужжатлар бор эканини айтган. У пулларни ўтказишга Ўшда яшаган Айэркен Саймаити деган бировнинг алоқаси бор эканини қўшимчалаган.

Тасдиқланган 250 млн долларнинг ичидан 125 миллион чет ўлкага «Абдираз» компанияси орқали чиқарилган. Саймаити эса бу компания эгаларининг бири бўлган. «Азаттык»нинг маълумотига кўра, у Қирғизистондаги Матраимовларнинг хайрия фондига 2,3 млн доллар ўтказган.

Депутат Искендер Матраимов ўзининг суриштирувга нисбатан берган расмий жавобида Айэркен Саймаити — чет ўлкага пул жўнатиш керак бўлган тадбиркорларнинг орасида етарли даражада таниқли одам эканини билдирган. Аммо у Матраимовларнинг бунга қандайдир бир алоқаси бор эканини инкор қилган.

Нима учун имзолар шубҳа туғдирган?

Алканова «Азаттык нинг суриштирувидан имзони кесиб олиб, интернетда «Яндекс. Фото» сервиси (Балки Алканова «Яндекс. Картинки» сервисини айтаётгандир) орқали айни шундай имзони топганини билдирди.

Унинг айтишича, бу натижа АҚШнинг Флоридасидаги ёввойи итлар учун бошпана берувчи ишхона сайтига олиб боради. Имзо ишхонанинг ижрочи директори қатори кўрсатилган Адам Стэнфилд исмли шахсга тегишли бўлиб чиққан. Шунингдек  натижани «подпись синей ручкой» сўрови бўйича ҳам топиш мумкин.

«Яндекс. Картинки» хизматидаги «подпись синей ручкой» сўрови бўйича қидирувнинг натижаси.

Алканова бу ташкилот билан боғланган, аммо унга Адам Стэнфилд ёввойи итлар сақланувчи жойда ишлаганини айтишгани билан у икки йил аввал ишдан бўшаб кетган деб жавоб беришган.

Стэнфилдга тегишли бўлиши мумкин бўлган имзо Али Токтакунов ўз суриштирувида келтирган банк ҳужжатларининг скриншотларида ҳам келтирилган. Бу ҳужжатларга кўра, Айэркен Саймаити Қирғизистонга 500 минг ва 729 минг АҚШ долларини ўтказишга эҳтимол қўл қўйган.

Контекст: «Азаттык» ўз суриштирувида маълумот булоқларини очиқламаган, муаллиф уларни «ишончли манбалар» дебгина атаб қўйган. Шунингдек, журналистлар Қирғизистондан 250 млн долларнинг чиқариб кетилишини тасдиқловчи ҳужжатларни кимдан олишганини очиқлашмаган.

Депутат Искендер Матраимов ўзининг суриштирувга нисбатан расмий жавобида журналистлар «жуда кўп ноаниқликларга ва ҳаддан ошиш»га йўл қўйишганини айтган. Шунингдек у банк сири билан ҳимоя қилинган молияқий ҳужжатларга Али Токтакунов қандай қилиб эриша олганини билишни талаб қилган.

Квитанцяларнинг аниқлиги бўйича шубҳалар

Алканованинг билдиришича, у Туркиядан Қирғизистонга пул ўтказаётганда мижозга қандай ҳужжатлар берилишини билиш мақсадида ҳамкасбларининг ёрдами билан эксперимент ўтказган.

Улар «Азаттык»нинг суриштирувидаги ҳужжатларда кўрсатилган Туркиянинг «Иш» банкининг хизматидан фойдаланишган. Алканованинг айтишича, пуллар Матраимовлар фондининг ҳисобига айни шу банк орқали жўнатилган.

Унинг айтишича, пул ўтказган одам ўтказиш ҳақида билдирувни қўл билан тўлдирган, транзакция тугагандан кейин эса банк унга суриштирувда кўрсатилагидек квитанция берган.

«Буни [квитанцияни] “Азаттык”нинг ҳужжатлари билан солиштириб кўрдик. Солиштирганда бизнинг ҳужжатлар фарқ қилиб, суриштирувчининг квитанциясида, аниқроқ айтганда, пул ўтказишга сўров қоғозларида бир неча имловий ҳамда грамматик хатоларни топдик. Пул ўтказилгандаги ҳақиқий квитанция шу», — деб билдирди Алканова.

Контекст: Али Токтакунов ўз суриштирувида 2015 йилнинг 24-августидаги ҳужжатлар бўйича Матраимовларнинг хайрия фондининг ҳисобига 100 минг доллар тушганини билдирган; 2016 йилнинг 19-сентябрида ҳисобга биринчи 100 минг, ундан кейин 649,5 минг доллар тушган. Эртасига, 20-сентябрда — икки транш билан 160 минг ҳамда 100 минг доллар. 2017 йилнинг 13-январида 500 ҳамда 729 минг доллар.

«Азаттык» жами Айэркен Саймаити ҳамда унинг турмуш ўртоғи Вуфули Бумаилиамунудан Матраимовлар фондига 2,3 млн доллар тушганини билдирган. Искендер Матраимов Вуфули Бумаилиамуну уларнинг фондига «Азаттык» айтганидек 2,3 млн доллар эмас, 199 минг доллар ўтказганини айтган.

Алканова Саймаитини «бозордаги воситачи» деб атади

Алканова сюжетда «Дордой», «Кара-Суу» ва «Мадина» бозоридаги савдогарларнинг сўзларини келтиради. Унинг айтишича, улар Айэркен Саймаитини «бозордаги воситачи» деб аташган.

«Савдогарлар матбуот анжумани ўтказишди, уларнинг сўзига кўра, Айэркен Саймаити савдогарларга ўзининг воситачилик хизматларини таклиф қилган. Уларнинг пулларини тўплаб, чет элга ўтказиб бериб турган экан», — деб айтган Алканова.

Контекст: Алканова тилга олган матбуот анжумани 3 июнда ўтган. Унда ҳақиқатда «Дордой», «Кара-Суу» ва «Мадина» бозорларининг вакиллари бўлишган. Аммо, анжуманда кўп вақтларда улар эълон қилинган суриштирувдан кейинги текширувлардан шикоят қилишган. Шунингдек айрим банклар савдогарлар билан хамкорлик қилишдан бош тортишаётганини айтишган.

«Клооп»нинг журналисти матбуот анжуманида қатнашганлардан бири Муса Бейшенов билан боғланганда, у Алканованинг сўзларини инкор қилди. Бейшенов «Клооп» билан сўзлашувда анжуманда иштирок этганлар Айэркен Саймаити молиявий воситачилик билан шуғулланади деб айтмаганмиз деди.

«Биз уни ва унинг компанияси “Абдиразди” биламиз, аммо уларнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У бозорда ишлайди, биз уни сиртдан таниймиз. Қандай пул ўтказди, қаерга пул ўтказди бу бўйича маълумотимиз йўқ. Алканова 700 млн доллар бозордан ўтказилган деб таҳмин қилмоқда. Аммо биз Саймаити ўртамчи деб айтмаганмиз», — деди Бейшенов.

Репортажнинг қирғизча версияси русчасидан фарқ қилади

Алканованинг қирғиз тилидаги сюжети деярлик 17 дақиқа давом этади, айни вақтда рус тилидагиси икки баробар қисқа — 8 дақиқага яқин (41:21дан бошлаб кўринг).

Рус тилидаги сюжетнинг версиясида айрим ерлари ё кечилган ёки умуман йўқ.

Масалан, қирғизчасида Алканованинг депутат Искендер Матраимовдан суриштирув бўйича изоҳ беришни сўрагани, аммо парламентарий вақти йўқлигини айтию саволларга жавоб беришдан бош тортган ерида у билан гаплашган жойи бор.

Шунингдек русчасида Матраимовнинг Алкановага берган «Халык Банк»дан олинган ҳужжатнинг нусхаси келтирилмаган. Ҳужжатга кўра, Вуфули Бумаилиамунинг номидан Матраимовларнинг хайрия фондига 199 минг доллар тушган. Аммо рус тилидаги репортажда бу ҳужжат кўрсатилмаган.

Алканованинг қирғизча сюжетидан олинган скриншот.

Русча дубляжда, Алканованинг қирғиз тилида айтганлари камида бир ерда фарқланиб туради.

Қуйида Алканованинг қирғиз тилида айтганлари келтирилмоқда:

«Буни [квитанцияни] “Азаттык”нинг ҳужжатлари билан солиштириб кўрдик. Нисбатан бизнинг ҳужжатлардан фарқ қилиб, суриштирувчи  [журналистнинг] квитанциясида, аниқроқ айтганда пул ўтказишга сўров қоғозида бир неча грамматик ва имловий хатоларни топдик», — деди Алканова (16:55дан бошланади).

Юқоридаги сўзлар русчага қуйидагидек таржима қилинган:

«У ўзининг суриштирувида квитанцияни эмас, биргина пул ўтказиш учун билдирувни кўрсатди. Ўтказмалар аслида бўлмаслиги ҳам мумкин. Аммо “Азаттык” буни квитанция деб атади. Бундан ташқари суриштирувда кўрсатилган билдирувномаларда кўплаган грамматик хатолар бор», — деб Алканованинг сўзларини рус тилидаги дубляжида келтирилган (48:36дан бошланади).

Суриштирув муаллифи, «Азаттык» ва Алканова ўзи нима деб айтмоқда?

Kaktus.Media нашри изоҳ олиш учун сюжетларнинг муаллифларидан иккисига ҳам мурожаат қилган.

«Азаттык»нинг таҳририяти изоҳ беришдан тийилганига қарамай нашрнинг қирғиз бюросининг директори Айзада Касмалиева ўзининг фейсбук саҳифасида «ҳақиқатнинг изини яширишни истаган кучлар бор» деб ёзди.

«Суриштирув асосидаги масаладан жамиятни чалғитишни хоҳлаганларнинг чироғига мой томизишдан узоқ бўлайлик», — деб ёзди Касмалиева.

Суриштирувнинг муаллифи Али Токтакунов билдиришича, Алканованинг сюжети «сифатсиз» бўлиб қолган, «5-канал»нинг таҳририяти эса унга ёки «Азаттык»қа олдиндан ҳужжатларнинг аниқлиги бўйича саволлар билан мурожаат қилмай, материал эълон қилинадиган кунигина у билан алоқага чиқишган. Токтакунов журналистик этикани сақлаш учунгина унга савол беришган деб ҳисоблайди.

Журналист суриштирувда қўлланилган ҳужжатлар аниқ эканлигини билдириб, энди бу вазиятдан сиёсатчилар фойдаланиши мумкин деб қўшимча қилди. Аммо у аниқ исмларни атагани йўқ.

«5-канал»даги сюжетнинг муаллифи Элнура Алканова ўз материалари ҳақида Токтакуновнинг фикрларига қўшилмайди. Унинг айтишича, у ўз репортажини суриштирувда келтирилган хатоларни кўрстаиш мақсадида тайёрлаган.

Алканова қўшимча қилишича, «5-канал»нинг таҳририяти Токтакуновга қўнғироқ қилиб, учрашув бўйича илтимос қилишган, аммо суҳбат давомида Токтакунов уни «бировнинг буюртмасини бажараётганликда айблаган».

«Мен “Азаттык”да ишлаб юрганда Улан Эгизбаев билан суриштирув тайёрлар эдик. Биз Матраимов қандай уйларда яшашини кўрсатганмиз. [...] Ким қишда матбуот анжуманида Матраимовларнинг мулкини санаб бериб, саволни президентга кўндаланг қўган эди? Нимага ҳамма буни ёддан чиқариб қўйиб, энди мени ўйин қиляпти деб ҳисоблашмоқда?» — деди у.

«Азаттык»нинг суриштирувига бўлган реакция

«Азаттык» 29-майда Матраимовлар оиласининг Қирғизистондан чиқарилган 700 млн долларга алоқаси бор бўлиши мумкинлиги айтилган суриштирувни эълон қилган.

Парламентнинг депутати Искендер Матраимов суриштирувни унинг оиласига қарши «буюртма» деб атаб, унинг хайрия фондига пул ўтказган кишилар билан таниш эмаслигини билдирган. Бу ҳақда суриштирувда айтилган.

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев журналистик суриштирувда маълумотларни текшириш бўйича топшириқ берган. Иқтисодиқ жиноятларга қарши давлат хизмати (финпол) «Азаттык»нинг Қирғизистондан чиқарилган пуллар бўйича маълумотларни текшириш учун текширувчи гуруҳ тузган.

Давлат финразведкаси 6-июнда Айэркен Саймаити Қирғизистондан чет ўлкага 700 АҚШ долларини чиқариб кетганини тасдиқлади.

Аммо муассасадан «Азаттык»нинг Матраимовлар бошқарган фондга 2,3 млн АҚШ доллари ўтказилганлиги бўйича маълумотни инкор қилишган. Текширув натижаси бўйича жамғармага 199 минг АҚШ долларигина келиб тушган. Шунингдек суммани Искендер Матраимов ҳам айтган.

Ҳаммуаллиф: Элвира Султанмурат қизи, Кайрат Замирбеков