Атамбаев энг ёмон жазосини олди, аммо унинг фаолиятини текшириш керак. Текебаевнинг интервьюсидан баён

459

Контекст: Коррупция  иши бўйича жазо ўтаётган муҳолифатчи Омурбек Текебаев собиқ президент Алмазбек Атамбаевни даҳлсизликдан ажратиш бўйича «Азаттык»қа берган интервьюсида айтиб берди. Текебаевга қарши жиноят иши унинг Атамбаев билан тортишуви ортидан бошланган  — муҳолифатчи Атамбаев ташаббуси билан Конституцияга тузатишларни танқид қилган.

Текебаев ўзини яхши хис қилмоқда. Сиёсатчининг айтишича, у ўзини яхши хис қилмоқда, китоб, газета ўқиб, жисмоний тарбия билан шуғулланиб, телевизор кўради. Текебаев ўзини айбдор эмаслиги ҳақида қайтадан билдирди  — унинг айтишича, тергов унинг пора олганлиги исботлангани йўқ. .

Атамбаевнинг ишини қарашда шошмаслик керак. «Мени Атамбаевнинг ишини қазиғаним учун қамаб қўйишган. Ўшанда мен тарих оқлайди деб айтганман. Қамоқдан қарсаклар остида чиқаман деб айтганман, лекин Атамбаев билан бундай бўлишини хоҳламайман», — деди Текебаев. Сиёсатчининг айтишича, агар Атамбаевни ҳам ўзи каби шундай йўл билан қамайдиган бўлишса, у ҳолда собиқ президент у ердан БМТ ва бошқа ташкилотларнинг ёрдами билан бир кундаёқ чиқиб кетади. Текебаев Атамбаев қаҳрамонга айланишини истамаслигини айтди. Муҳолифатчи собиқ президентнинг фаолиятини пухта текширишга чақирди.

Тизимнинг гуманлаштирилиши Атамбаев учун қилинган. Текебаевнинг айтишича, янги кодекслар бўйича Атамбаевни фарқли оғир жиноятлар учунгина жавобгарликка тортиш мумкин. Унинг айтишича, «Ата Мекен» партияси Атамбаевга қарши 11 айб йиғилган, аммо улар бўйича тизимнинг гуманлаштирилиши сабабидан уни жавобга тортиш мумкин эмас. Аммо собиқ президентни коррупция учун жавобга тортса бўлади.

Атамбаев «Центерра»га 3 млрд доллар тежаб берган. Сиёсатчининг айтишича, «Ата Мекен» 2013 йили музликларни сақлаш учун чиқиб юрган, аммо атамбаев олтин қазувчи компаниятининг манфаатларини илгари сурган. Натижада у «Центерра»га музлик тўлиғи билан йўқ қилишга рухсат бериб туриб қолди. «”Центерра”ни ўзининг айтишича, улар 3 млрд доллар тежашди. Мана энди мен сенга уч млрд тежаб бераётсам, сен менга миннатдорчилигингни билдирмайсанми? Қирғиз халқига ёмон кўриниб, хорижий бир компаниянинг манфаати учун. Бу коррупцияга киради. Давлатга келтирилган зарар кўриниб турибди. Тергов буни текшириши керак», — деди Текебаев.

Дача-СУдаги Боингнинг қулаши ва Атамбаевнинг унга алоқаси. 2013 ёки 2014 йиллари Текебаевга қайсидир бир «нуфузли шахслар» мурожаат қилиб, Қирғизистон орқали 10 Боинг ва 45 млрдга яқин доллар ташиб ўтишни илтимос қилишган. Улар мазкур пулнинг 10 фоизини Қирғизистонда қолдиришни таклиф қилишган. Текебаевнинг айтишича, бу Суриянинг ва Эроннинг сотилган нефтлари учун пуллар бўлган ҳамда уни АҚШдан яшириб қўйишга харакат қилишган.

«4,5 млрд доллар. Кейин мен Хитойнинг олдидаги бутун қарзимиздан қандай қутулиб, Жануб-Шимол йўлини битираётганимизни, Хитой билан темир йўлини қураётганимиз ҳақида ўйландим. Майли ундан кейин АҚШнинг турмаларида ўтириб қолайлик. Бироқ қирғиз халқи бизни азаматлар деган бўларди», — деди Текебаев.

Унинг айтишича, у бу таклифни Атамбаевга айтиб берганда у бир неча кундан кейин рози бўлганю Лекин кейин Текебаевга келишув бекор қилинганини айтишган. Шунга қарамай ўша вақтдан бери Боинглар Истамбулдан Бишкекка, ундан Гонконгга уча бошлаган.

«Дача-Суда қулаган самолёт Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистондан Истамбулга олтин чиқариб кетмоқчи бўлгани ва у ердан нақд пул билан Гонконгга ўтказилиши мумкин бўлган деб шубҳа қиламан», — деди Текебаев.

Сиёсатчининг айтишича, Бишкекнинг чет қисмида қулаган Бинг Гонконгдан Истамбулга маиший буюмларни ташиётган бўлган. Текебаев бу юкни самолёт билан эмас, кема билан ташиш арзонроқ бўлиши ҳақида айтади.

«[Бир чойнак] Гонконгдан кемага солсанг икки ҳафтада Истамбулга боради ва икки-беш тийинга қимматлайди, самолёт билан ташисанг бир-икки доллар қўшилади. Нима учун булар шошиб, саккиз соатда етиб бориб қолсин деб у чойнакни Боингга юклашган? Бу шошилинч буюм эмас-ку», — деди Текебаев. Унинг айтишича, чойнакларнинг ичи бўш, кўп жойни эгаллайди  — сиёсатчи уларнинг ичида олтинг ташиш мумкинлигига шаъма қилиб ўтди.

Атамбаев энг ёмон жазосини олиб бўлди. Текебаев халқ Атамбаевнинг хатоларини кўрди, Атамбаевнинг айтганлари ёлғон эканини тушунди деб ҳисоблайди. «Унинг юзи ерга қараб қолди», — деб хулосалади сиёсатчи.