Қирғизистонда сув танқислиги мавсуми бошланди. Электр ёруғи ўчириладими, йўқми? Ўчирмасликни ваъда қилишяпти

480
Токтогул ГЭСи. Сурат: «Электр станциялари»

Нима бўлди?

Июнь ойининг бошида биринчи вице-премьер-министр Кубатбек Боронов Жалолобод вилоятига бўлган сафари вақтида 2019 йили мамлакатда сув танқис бўлувчи цикл бошланишини айтган.

Унинг айтишича, яқинки уч-беш йилда сувнинг оқиб келиши озаяди, шундан кейин қайта кўпаяди.

«Шу йили сувнинг озайиши бўйича цикл бошланган. Биз сувнинг 13,5 млрд кубометр кўламидан сарфлашни тўхтатамиз деб режалаштирганмиз. Бизнинг таҳиминимиздагидек, Токтогул сув омборидаги сувнинг кўлами бугунги кунда деярлик 14 млрд кубометрни ташкил қилади», — деди у.

Унинг айтишича, жорий йилдан бошлаб сувни тежаш бошланади, чунки кейинги йиллари унинг оқиб келиши яна озайиб кетиши мумкин.

«Бу йили биз 17 млрд куб метр сув тўплаймиз, бу аввалги йилга нисабатан икки-уч млрд куб метрга оз», — деди у.

Сувнинг кўлами озайди, энди нима бўлади?

Қирғизистонда сув биргина қишлоқ хўжалик эҳтиёжаларига эмас, электр энергиясини ишлаб чиқариш учун ҳам қўлланилади. Ўлкада бу сувнинг Токтогул омборига оқиб келишига боғлиқ. Сув омборда Токтогул ГЭСи қурулган, у мамлакатни 30 фоиз электр қуввати билан таъминлайди.

Сув омборининг ўзи Норин дарёсида сурилган, сувнинг раёга қурилиши эса унинг юқори қисмидаги қорнинг тўпланишига боғлиқ.

Агар Токтогул сув омборидаги сув жуда оз бўлса,  у ҳолда мамлакат ҳукумати электр энергиясини сет ўлкадан сотиб олишга мажбур бўлиб қолади. Агар уни сотиб олишга маблағ етарли бўлмаса, электр энергиясини тежаш учун ҳукумат мамлакат ичидаги навбат билан ўчиришни қўллана бошлаши мумкин.

Бундай тажриба 2008-2009 йиллари қиш мавсумларида бўлган. Унда электр энергиясини йирик кўламда экспортлаш ёки ҳукуматнинг сув омборидаги сувнинг барини бошқа мамлакатларга экин суви қатори сотиб юборгани вақти-вақти билан ўчириб турилишига олиб келган.

Натижада Токтогул сув омборидаги сувнинг кўлами кескин даражада камайиб кетган. Бу президент Курманбек Бакиевнинг обрўсини тушуриб, оқибатда бу унинг қулатилиш сабабларидан бири бўлган.

Бу  йили электр энергияси ўчириладими?

Ҳеч ким аниқ билмайди, аммо давлат «Электр станциялари» компанияси билдиришича, электр энергиясининг кўлами Қирғизистондаги истеъмолчилар учун чекланмайди.

Компаниянинг матбуот котиби Тагжана Айдаралиева Токтогул омборига сув сентябргача тўпланишини, шундан кейин Қирғизистон электр энергиясини қўшни давлатларга экспорт қилиш ёки қилмаслигини ёки уни сотиб олиб-олмаслиги аниқ бўлишини тушунтирди.

«Ўтган қишда Норин дарёсининг юқори қисмида қорлар аввалги йилларга қараганда оз йиғилган. Биргина Норин дарёсининг юқори қисмидаги қорларнинг тўпланишидан дарёнинг  Токтогул сув омборига қуйилишига боғлиқ», — деб ёзган Айдаралиева.

Ҳозир сув омборида қанча сув борлиги аниқ эмас, чунки «Электр станциялари» Токтогул сув омборига сувни қуйилишининг таҳминлари ҳақидаги маълумотни эълон қилмай қўйишган. аммо бу маълумот аввал очиқ эди.

«Электр станциялар»да сув омборига сувнинг оқиб кетиши бўйича таҳмин — Қирғизгидрометнинг интеллектуал мулки эканини «Клооп»га тушунтириб беришди.  

«Сув омборидаги сувнинг кўлами бўйича маълумот яширин эмас. Кўлами бўйича маълумотларни сўров бўйича бера оламиз. Бизда Қирғизгидромет билан келишув бор, унга кўра, [сувнинг оқиб келиши бўйича] маълуомтни келишув йўли билангина учинчи томонга бера оламиз», — деди Айдаралиева «Клооп»га.

Қирғизгидрометнинг матбуот хизматидан ҳукуматнинг қарорига таянишди.  Унга кўра, сувнинг қуйилиши бўйича маълумотларни бериши Қирғизгидрометнинг ақлли хизматларининг рўйхатига киради.

«“Электр станциялари” ҳар йили биз билан келишув тузиб, биздан маълумот олади. Менга 24.kgнинг журналистлари қўнғироқ қилиб, маълумотларни ҳар йили “Электр станциялар”дан олганини айтишган, аммо улар бу маълумотларни [эълон қилмаслиги керак эди]. [Нима учун улар прогнозни эълон қилмасликка қарор қилишган] улардан сўраш керак», — деб айтди Қирғизгидрометнинг матбуот котиби Жазгул Бегимкулова.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева