МҲДҚ Илмияновнинг иши бўйича терговни якунлади. У 150 минг $ ноқонуний олганликда айбланмоқда

594
Икрамжан Илмиянов. Сурат: ҚСДПнинг котибияти

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) матбуот хизмати 17-июнда билдиришича, Алмазбек Атамбаевнинг собиқ ҳайдовчиси ва маслаҳатчиси — Икрамжан Илмияновнинг жиноий иши бўйича тергов якунига етди. У «товламачилик билан» 150 минг долларни ўзлаштириб олишда гумонланмоқда.

«Ҳозирги вақтда, гумондор Илмиянов билан унинг адвокалари жиноят ишининг материаллари билан танишмоқда», — деб айтилади МҲДҚнинг хатида.

Атамбаевнинг собиқ ҳайдовчиси МҲДҚнинг тергов изоляторида (ТИЗО) ўтирибди.

Илмияновнинг иши

Илмияновга қарши жиноят иши 2018 йили сентябрда қўзғалганига қарамай Бош прокуратура буни инкор қилиб келган.

Махсус хизмат Илмияновни Россиядан Қирғизистонга 2018 йилнинг октябрь ойида олиб келиб, тергов изоляторига киргизган. Ўшанда у етти модда бўйича жиноятда гумонланган: «Товламачилик», «Пора олиш», «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва бошқалар.

Кейинчалик МҲДҚ Атамбаевнинг собиқ маслаҳатчиси нима бўйча гумонланаётганини тушунтириб берган. Тергов Икрамжан Илмиянов 2017 йили 8-августда президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг сайлов арафасидаги штабининг раҳбар ўринбосари бўлиб турган вақтда «Дизель комплект» компаниясидан «ҳомийлик» шаклида ва «мукофот» қатори 150 минг доллар олган деб ҳисоблайди.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўллаган Қирғизистоннинг социал-демократия партияси (ҚСДП) Илмияновнинг қўлга олинишини «шоу», терговни эса «сиёсий характерда» деб атаган.

ҚСДП бундай билдирувни Атамбаев билан президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги чўзилиб кетган низо ортидан тарқатмоқда. Жээнбеков давлат раҳбари бўлиб қолгандан кейин ҳукумат Атамбаевнинг катта лавозимдаги барча сафдошларини қамоққа олган.

Ҳайдовчиликдан маслаҳатчиликка

Икрамжан Илмиянов ўз карьерасини «Кыргызавтомаш» ишхонасида ҳайдовчи бўлиб бошлаган. Ўша вақтда ишхонага тадбиркор Алмазбек Атамбаев эгалик қилган.

Илмиянов 2009 йилга қадар Атамбаевнинг шахсий ҳайдовчиси бўлиб, 2010 йилдаги революциядан кейин унинг ёрдамчиси бўлиб қолган. 2011 йили эса атамбаев ўлка раҳбарлигига келгандан кейин Илмиянов президент аппарати раҳбарининг ўринбосари бўлиб тайинланиб, у ерда 2015 йилгача, аниқроғи «Вечерний Бишкек»нинг биносини рейдерлик билан босиб олишда айблангунга қадар ишлаган.