Швеция: Суд теракт тайёрлашда асосий гумондорни айбсиз деб топди

348
Ўнгдан чапга: Бахтиёр Умаров, Атабек Абдуллаев, Давид Идриссон. Сурат: СЭПО

Швециянинг апелляция суди 12-июнда Ўзбекистондан келган қочқин Давид Идриссонни (ҳақиқий исми Фарход Ташмухамедов) далилларнинг етишмовчилиги сабабли теракт тайёрлашга айбдор эмас деган қарор чиқарди.

Айни иш бўйича қирғизистонлик Атабек Абдуллаев ҳам айбланувчи қатори ўтиб, оқланган.

Дастлаб Идриссонни террористик ҳужумни тайёрлашга ва терроризмни молиялашга айбдор деб танишиб, унга нисбатан 7 йилга озодликдан ажратиш ҳукми чиқарилган.

Швед терговчилари унинг уйидан портлатишда қўлланиши мумкин дейилган юзлаган килограмм химикатларни топишган.

«Апелляция суди, округ судидан фарқланиб айбланувчиларнинг бирортаси ҳам химикатларни террористик жиноят учун қўлланишга ният қилгани исботланмаган деб ҳисоблайди», — деб айтилади суднинг қарорида.

Аммо суд Идриссондан терроризмни молиялаш айбини олишдан бош тортди.

Айни иш бўйича Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси Бахтиёр Умаров қамоқда. У айбдор деб топилиб, унга нисбатан олти ойга қамоққа олиш ҳукми чиқарилган.

Атабек Абдуллаевни прокуратура тарафидан далиллар исботсиз бўлганидан, 11-мартда қамоқдан бўшатишган. Шундан кейин у Қирғизистонга қайтиб келган.