Финпол тўлиқ оиланинг мулкини текширяпти — депутат Искендер Матраимов

379
Искендер Матраимов. Сурат: парламентнинг матбуот ходими

Парламентнинг депутати Искендер Матраимов оиласини мулкининг чўзилиб кетган текширув жараёнига изоҳ берди. Финполиция текшириш ишини президент Сооронбай Жээнбековнинг топширмаси бўйича январда бошланган.

«Биз Матраимовлар, билсанглар, кўпмиз. Ҳозирги вақтда барча мулкларимизни текширишяпти. Менинг ҳам мулкимни текширишяпти», — деб айтиб берган депутат «Ҳозирги вақт» нашрига берган интервьюсида.

У қўшимча қилишича, чўзилиб кетган текширув ўзининг ва унинг оиласини мулки кўп бўлганига боғлиқ эмас.

«Йўқ. Биласизларми? Уларнинг балки қандайдир бир сирлари бор бўлиши мумкин. Улар текширишяпти. Нима албатта мулк кўп бўлиши керакми? Текширувда. Яқинда тугатишади», — деб ишонтирди Матраимов.

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев финполга Божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовнинг мулкини текширувни тезлатишни бир неча бор топширган. Аммо, бунга қарамасдан молия полицияси тергов жараёни бўйича маълумот бермай келади.

Охирги бир неча ҳафта ичида Матраимовларнинг оиласи бир неча марта жамоат муҳокамасига дуч келган. Бу «Азаттык» журналистларининг суриштирувига боғлиқ бўлган. Суриштирувда Матраимовларнинг Қирғизистондан 700 млн долларнинг чиқариб кетилиша алоқаси бор бўлиши мумкинлиги айтилган.

Искендер Матраимов уларнинг далилларини инкор қилиб, суриштирувни «буюртма» деб атаган. У қўшимча қилишича, собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг билдирувлари билан оиласидаги вазият «сиёсий характерда бўлиб қолган ва уларни қоралашга харакат қилишмоқда».

Унинг аввал Божхона хизматининг раҳбар ўринбосари бўлган укаси Райимбек Матраимов ҳам Атамбаевга мурожаат қилиб, ундан оиласини қоралашни тўхтатишни чақирган. Бунинг бари Атамбаевнинг ва унинг меросхўри президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасида давом этаёгтан келишмовчилик ортидан бўлмоқда.