Бишкек мэрияси эски бино сиртини ШҲТнинг саммити олдидан «иложсизликдан» баннер билан ёпган

377

Бишкек мэрияси аппаратининг етакчиси Балбак Тулобаев тушунтириб беришича, шаҳар ҳокимияти шаҳарнинг марказий Киев кўчасидаги сувоқлари нураган бинонинг ташқи томонини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) йиғинида хорижий сиёсатчиларнинг келиши муносабати билан ёпиб қўйган.

«Энди ҳукумат, мэрия деб уришяпсизлар. Майли, чидайлик, сабр қилайлик. Лекин нима учун? Қайси айбимиз учун? Иложсизликдан ёпиб турайлик дедик. Яна нима қилардик?» — деб ёзган Тулобаев.

Унинг айтишича, бино ҳусусий мулк ва мэрия уйнинг яшовчиларидан икки йилдан бери сиртни таъмирлашни илтимос қилиб келади, хатто унинг харажатини ярмини тўлаб беришни хам таклиф қилган. Аммо яшовчилар қолган 3 млн сомни тўлаб беришга имкониятлари йўқлигини билдиришган.

Бишкек ҳокимияти шаҳарни ШҲТнинг йиғинига тайёрлаш вақтида Бишкекнинг марказий кўчаларига бутоқларига гул илинган дарахтга ўхшаш темир инсталляцияларни ўрнатган, бу учун шаҳарликлар мэрияни танқид қилишган. Шунингдек, «Манас» аэропортида таъмир ишлари ўтказилиб, мебеллари алмаштирилган.

ШҲТнинг саммити Бишкекда 13-16-июнда ўтади. Унга 12 ўлканинг раҳбарлари иштирок этади — саммитнинг майдонида президентлар халқаро ҳамкорликни ва ташкилотга аъзо ўлкаларнинг ҳудуддаги масалаларини муҳокама қилади.