Ўшда «ноқонуний» қурилаётган ёқилғи қуйиш жойи аниқланди

405
Ноқонуний қурилаётган ёқилғи қуйиш жойи Сурат: turmush.kg

Ўш шаҳрида рухсат қоғозларисиз қурилаётган ёқилғи қуйиш шаҳобчаси аниқланди. Бош прокуратура мазкур фактни рўйхатга олиб, ишни молия полициясига ўтказиб берди.

Бош прокуратура Ўш шаҳрининг Амир-Темур ҳудудий кенгашининг ҳудудига қурилаётган ёқилғи қуювчи жой «ноқонуний»  қурилаётганини «Клооп»га билдирди.

«Текширув вақтида ёқилғи қуйиш жойи 180 километр квадрат километр ерга ёқилғи қуйиш ёқ сақловчи қампа билан бирга қурилаётгани аниқланган. Унинг қурилишига шаҳар архитектураси билан йўллар бошқармасидан рухсат олинмаган», — деб айтилади прокуратуранинг «Турмуш» нашрига берган маълумотида.

Мазкур факт Жиноятларнинг ва қилмишларнинг умумий реестрига «Тоғ-кон, қурулиш, портлаш ҳавфи бор ёки бошқа ишларнинг ҳавфсизлик қоидаларини бузиш» ҳамда «Масъулиятсизлик» моддалари билан рўйхатга олинган.

Назорат органи ишни судгача текширишга олиш учун молия полициясига ўтказиб берган.

Шаҳарда март ойида Насирдин Исанов кўчасидаги ёқилғи қуйиш жойида ёнғин чиқиб, бир киши жабрланган. Ёнғин икки соатга ўчирилган. Бу воқеадан кейин маҳаллий ҳукумат ноқонуний қурилган ёқилғи қуйиш жойларини текшира бошлаган.

Экотехинспекциянинг маълумоти бўйича, шаҳардаги ишлаётган 44 ёқилғи шаҳобчасининг 36си ёнғин хавфсизлиги бўйича талабга жавоб бермайди.