Депутатлар Атамбаевнинг танқидига жавоб қайтаришди. Асосийлари

28

Жогорку Кенешнинг депутатлари 12-июнь куни парламентнинг йиғинида бир неча кун аввал коррупцияга қарши кураш учун ўтган митингда парламентни «манқа» деб атаган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сўзларига жавоб беришди. «Клооп» билдирувларнинг асосийларини тўплади.

Дастан Жумабеков: Атамбаев Матраимовлар орқасидан президентлик сайловида 100 мингга яқин овоз олган.

Парламентнинг спикери Дастан Жумабеков собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовларнинг ортидан президентлик сайловида 100 минг овоз олганини билдирди.

«Қора-Сув халқининг, Матраимовларнинг ортидан сиз партиянгиз учун 40-50, 100 минглаган овоз олмадингизми, ўзингизнинг президентлик сайловига овоз олмадингизми! Нимага шуни айтмайсиз, Алмазбек Шаршенович?» — деб аччиқланди Жумабеков.

У Матраимовларнинг оиласи «Қирғизистон халқига хизмат қилади», шу сабабдан амалдорлар уларнинг тўйларига боришади деди.

Май ойида депутатлар ва Жумабеков Матраимовлар уюштирган спорт тадбирида суратга тушиб қолишганидан, жамоат муҳокамасининг ўчоғига тушиб қолишган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Матраимовлар оиласи президент Сооронбай Жээнбековнинг президентлик кампаниясини молияганига бир неча бор шаъма қилган.

Канатбек Исаев: Батукаев ишининг ортида Атамбаев турибди

Депутат криминал авторитет Азиз Батукаевнинг 2013 йили бўшатилиш ортида собиқ президент туради деб билдирди.

«Атамбаев мени чақириб олиб, иккимизнинг ўртамизда кўп гап бўлган. Ўшанда менинг барча гумоним тарқаган. Бу ишнинг ортида Атамбаев туриши мен учун маълум бўлган [...] Бундай ишни биргина президент амалга ошира олади», — деди Исаев.

Шунингдек, у Атамбаевни 8-июнда Бишкекдаги митингда сўзлаган нутқининг «ҳар бир иккинчи сўзи» ёлғон деб айблади.

«Атамбаев “мен ҳокимиятга келганда, 2010 йили чегара ходимларининг ойлик ҳақи икки минг сом эди” деб айтди. Мен чегара хизматига сўров жўнатдим. 2010 йили офицерлар 12 минг олар экан, бугунги кунда 18 минг сом олади [...] Демак, бу [Атамбаевнинг] ёлғон маълумоти», — деди Исаев.

Депутат  собиқ президентнинг чегара хизматидаи порахўрлик бўйича унга билдириб туришмаган деган сўзларини «ёлғон» деб атади. Атамбаев митингда божхонадан қанча ўғирланаётгани ҳақида «билмаганман» деб айтган эди.

«Мабода бирор маълумотлар етмай қоладиган бўлса, у ўзининг кўзлаган кадрини, Абдил Сегизбаевни айбласин», — деди Исаев.

Абдил Сегизбаев — Атамбаевни тарафдорларининг бири ҳамда Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) собиқ раҳбари. У ўз хизматидан Атамбаев билан унинг меросхўри Сооронбай Жээнбековнинг ўртасида келишмовчилик бошлангандан кўп ўтмай кетган.

Шунингдек, Исаев Атамбаевнинг президент Сооронбай Жээнбеков билан МҲДҚнинг собиқ етакчиси Идрис Кадиркулов божхона раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни «ҳимоя қилишган» деб айтганларини ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди деб билдирди.

«Ярим соатлик нутқида Атамбаев шунча ёлғон гапирди. Аммо бир сўзига тўлиқ қўшиламан. Қирғизистон колхоз эмас, қирғиз халқи қўй эмас, Атамбаевнинг ёлғонига ишонадиган», — деб айтди Исаев.

У шунингдек,  финполицияни собиқ президентни ноқонуний бойиш фактларини текширишга чақирди.

Иса Омуркулов: Атамбаев жим ётаверса ҳеч ким тегмаган бўларди

Депутат Иса Омуркулов бундай вазият юзага келганига Атамбаев ўзи айбдор деб билдирди, чунки у бошқаларни  «ётиб олиб тепкилаяпти ».

«[Атамбаев] муддати тугагандан кейин тинчгина ўтирса яхши бўлар эди. [...] Ётаверса ҳеч ким аралашмас эди. Бугун ўша қамалганларнинг уволига қолмоқда. Бугун митинг уюштириб, қамалган болаларнинг яқинларига оқланиб, осмондан тушган тоза одамдек бўляпти-ку», — деди Омуркулов.

Бундан ташқари, Омуркулов халқни бўлмай тинч яшашга чақирди.

Депутат Ирина Карамушкина: Қўрқоқлик ва иккиюзламачилик сабабидан Қирғизистонда ижобий ўзгариш бўлмайди

Собиқ президентнинг парламентдаги энг фаол тарафдорларидан бири Ирина Карамушкина, унинг парламентдаги ҳамкасблари Атамбаевни жиноий жавобгарликка тортишга йўлашаётганини билдирди.

«Атамбаевни қамайсизлар, бундан мамлакатда нима ўзгарар эди? Сотиб кетишдан, қўрқишдан ва икки юзлиликдан бошлаб ўлкада яхши томонга ўзгариш бўлмайди. Сизлар мана шундай ҳукуматни қўллаяпсизлар», — деб айтди Карамушкина.

Унин айтишича, Атамбаевнинг тарафдори Икрамжан Илмиянов президент Сооронбай Жээнбеков МСКни «сайлов комиссиясига 30 млн доллар бериш» билан сотиб олганинга гувоҳ бўлгани учун қамалган.

«Ўлкадан 700 млн доллар олиб чиқиб кетишаётганда баринглар овоз чиқармай турасизлар. Чунки овоз чиқармаслик қулай», — деди Карамушкина.

Карамушкина «Азаттык» нашрининг журналистлари ўтказган суриштирув бўйича айтмоқда. Унда тилга олинган маблаққа Матраимовлар оиласи алоқадор бўлиши мумкинлиги айтилган.

Ҳаммуаллифлар: Элвира Султанмурат қизи, Айгерим Рискулбекова