Омбудсмен Токон Мамитов 12-июнда собиқ бош прокурор Аида Салянованинг ҳимоя чорасини ТИЗОга қамоққа олишдан уй қамоғига ўзгартириш илтимоси билан Бишкек шаҳар судига мурожаат қилди.
Мамитов Салянова бошқа иш бўйича жазо ўташ муддатини жилдириб судланганини, шу сабабдан у Қирғизистондан кетишга ҳаққи йўқлигини ҳамда бу уни ТИЗОга киргизишни «мажбур» қилмаслигини билдирди. Омбудсмен қўшимча қилишича, шу билан бирга Салянова юрак касалидан шикоят қилган. Салянованинг кичкина қизи бор — суд айни шу вазиятни ёдда тутиб собиқ бош прокурорнинг жазо ўташ муддатини жилдирган эди.
Салянова криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича гумондор бўлиб, 4-июнда изоляторга киргизилган.
У 2013 йили криминал авторитет Азиз Батукаевнинг сохта «лейкоз» диагнози билан бўшатилишига алоқаси бор деб айбланмоқда. Аммо у ўзи бу айбловларни рад қилмоқда — унинг айтишича, у Батукаевни бўшатилгани ҳақида криминал авторитет Қирғизистондан чиқиб кетгандан кейин билган.
Батукаевни бўшатилиши бўйича ҳукумат тарафидан собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева уй қамоғида ётибди, бундан ташқари, Батукаевга лейкоз ташҳисини қўйган шифокорлар қўлга олинган.
Кўплаган амалдорлар, жумладан парламентнинг депутатлари ҳам собиқ президент Алмазбек Атамбаевни Азиз Батукаевни бўшатилишининг ортида турган деб айтишмоқда.