«Парламентда қирғиз халқининг элитаси ўтиради» — депутат Риспаев ЖКнинг спикерини Атамбаевнинг айбловларига жавоб беришга чақирди

52
Кожобек Риспаев. Сурат: парламентнинг матбуот хизмати

ҚСДПнинг собиқ депутати Кожобек Риспаев 12-июнда спикер Дастан Жумабеков Жогорку Кенешни «манқа» деб атаган собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг олдида парламентни ҳимоя қилиб чиқиши кераклигини билдирди.

«Оғиздан чиққан сўзга жавоб берсин ва сиз жавобгарлигини сўранг. Бу ерда манқалар йўқ, қақириқлар йўқ. Қирғиз элининг элиталари ўтирибмиз, сиёсий элиталари ўтирибди. Шу сабабдан гапни эҳтиёт бўлиб гапириш керак», — деб айтди Риспаев.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг раҳбарлиги остида ҚСДП тарафдорларининг митинги Бишкекда 8-июнда бўлиб ўтган. Митингда собиқ президент Қирғзистонда парламент бошқарув шакли керак деб билдирган.

Атамбаев парламентни биринчи марта «манқа» деб атаётгани йўқ  — жорий йилнинг 17-мартида собиқ президент депутатларни президентнинг укаси ва депутат Асилбек Жээнбековнинг буйруғи билан «манқасини тортган», «манқалашган» ёки «манқаси оқиб турган кичкина болаларга» солиштирган.

Унда спикер Дастан Жумабеков бу гапларга жавоб тариқасида Атамбаевнинг бошқарувини танқид қилиб, президент бўлиб турган вақтда у «ҳокимиятни тизгинлаган» деб билдирган.