Парламентнинг комитети маҳаллий кенгашларда аёллар учун мажбурий 30 фоизлик квотани мақуллади

403

Конституция қонунлари бўйича комитет 11-июнда қонун лойиҳасини тузатишлар билан мақуллади. Ҳужжат маҳаллий кенгашлардаги сайловларда аёлларга 30 фоиздан кам бўлмаган мандат беришни таклиф қилади.

Энди депутатлар қонун лойиҳасини комитетда иккинчи ўқишда кўришлари керак. Таклиф қилинган квоталар кучга кириши учун депутатларнинг барча уч ўқишдаги мақуллиги ва президентнинг имзоси керак бўлади.

ҚРдаги БМТТДнинг (БМТнинг Тараққиёт Дастури) Гендер дастурларининг мувофиқлаштирувчиси Умутай Даулетова «Клооп»га билдиришича, маҳаллий кенгашларнинг вакиллари ўзлари ва фаол қизлар маълумот компаниясини ўтказишган  — 10-июнда парламент депутатларига варақчаларни тарқатишган ҳамда қонун лойиҳаси бўйича маълумотни факс орқали жўнатиб чиқишган.

«Аёлларнинг маҳаллий кенгашларга ўтишига қандай тўсиқлар бор экани ҳақида тадқиқотлар бор. Айнан шу квота бир неча тўсиқлардан ўтишга ёрдам беради», — деди Даулетова.

Қонун лойиҳасининг муаллифлари маҳаллий кенгашларда бўлган сайловларда аёлларга 30% кам бўлмаган мандат беришни таклиф қилишмоқда. Депутатларнинг фикрича, дастлаб мандатлар маҳаллий кенгашга номзодини қўйган аёллар ўртасида бўлиштирилади.

Шу билан бирга депутатлик гувоҳномасини бошқа аёллар орасидан сайловчиларнинг энг кўп овозига эга бўлган номзод аёллар олади.

Аммо агар сайлов округида номзод аёллар йўқ бўлса, у ҳолда улар учун берилувчи мандатлар эркаклар ўртасида бўлиштирилади.

Аёллар ҳокимиятда (эмас)

Охирги уч йилдан бери бутун мамлакат бўйича депутат аёлларнинг сони 11 фоиздан ортмай келмоқда. Ҳозирда ўлка бўйича 8700 халқ вакили ичида уларнинг сони мингга бир оз етмайди.

Раҳбарлик хизматларида аёлларнинг йўқлиги ҳақида собиқ президент Роза Отунбаева ҳам мартнинг бошида анжуманда айтиб чиққан.

Унинг фикрича, ўлкага «қоронғи замон» келди — аёлларни раҳбарлик хизматига яқинлаштиришмайди ва уларга ижтимоий масалаларни хал қилишга имконият беришмаяпти.

Отунбаеванинг айтишича, ўлкада 7 губернатор, 40 ҳоким ва 35 мэр ишлайди — уларнинг ичида бирорта ҳам аёл йўқ.