Ўш: Сайлгоҳ пилапояларини автомобили билан бузган турғун қўлга олинди

520
Номаълум шахс енгил автомобил билан пилапоядан тушмоқда. Видеодан олинган скриншот

Ўш шаҳридаги Токтогул Сатилганов паркининг пилапоялари 10-июнга ўтар кечаси енги автомобили билан пилапоядан тушаётгани сайлгоҳнинг боғининг видео камерасига тасвирган тушган. Милициядан айбдор қўлга олинганини билдиришди.

Ўш шаҳар мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров 11-июнда фейсбук саҳифасига юклаган. Унда Mercedes-Benz русумидаги машина Токтогул Сатилганов паркнинг пилапоялари орқали тушиб бораётганини кўриш мумкин. Мэриядан бунинг натижасида сариқ тош пилапояларнинг бир нечаси бузилганини билдиришди.

«Воқеа 9-июндан 10-июнга ўтар кечаси бўлган. Бари видео камерага тушиб қолган. Бу эндигина таъмирдан чиқарилаётган парк эди. Маблағ, меҳнат кетган эди», — деб тушунтирди Абсаттаров.

Маҳаллий ҳукумат ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилиб, айбдорни топиб, ундан келтириган зарарни қайта тиклаб беришни талаб қилган.

Ўш ШИИБдан паркнинг пилапоялари орқали машинаси ҳайдаб тушган турғун 11-июнда қўлга олинганини «Клооп»га билдирди. У Қорасув туманининг 21 ёшдаги турғуни экани маълум бўлди.

«Ҳозир текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳайдовчи бу харакатларини "йўлдан адашиб кетгандим" деб тушунтирмоқда. У барча чиқимларни тўлаб беришга тайёр эканини айтди», — деб билдирди шаҳар милициясининг матбуот котиби Замир Сидиков.

Ҳуқуқ тартибот органлари фейсбукдаги саҳифасига видео эълон қилган, унда ушланган турғун мурожаат қилиб, айбини тан олиб, халқдан кечирим сўраган.

Токтогул Сатилганов номидаги парк 1919 йили қурилиб, унинг умумий майдони 9 гектарни ташкил қилади. Кўп йил қаровсиз қолган сайлгоҳни таъмирлаш ишлари 2017 йилнинг декабрида бошланган.

Паркни ёруғлаштириш, канализация ҳамда сув қувурларини тортиш, тош босиш, назорат камераларини ўрнатиш ишлари тугаган.

Сайлгоҳни таъмирлашга бюджетдан 15 млн сомга яқин маблағ ажратилган. Парк бу йил 100 йиллигини нишонлайди.