Суд Абдрахмановни КСДПнинг «қонуний сайланган» етакчиси деб тан олди. Партия билан нима бўлмоқда?

431

Қирғизистон социал-демократия партияси (ҚСДП) иккига бўлиниб кетди — бир қисми Атамбаевни қўлласа, иккинчиси Сагинбек Абдрахмановни ўз лидери деб ҳисоблайди.

Қандай қилиб бундай бўлди?

«Атамбаевсиз КСДП» харакатининг лидери Сагинбек Абдрахмановни етакчи қилиб 2019 йилнинг 3-апрелидаги партиянинг съездида сайлашган. Аммо бу съездга собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ўз лидери қатори тан олган партиянинг аъзолари келишмаган.

Аммо айни вақтда, аниқроғи 6-апрелда яна бир съезд ўтиб, унда Атамбаев КСДПнинг етакчиси бўлиб сайланган.

Кейинчалик Адлия вазирлигининг юридик томонларнинг маълумот базасидан КСДП етакчисини Атамбаевдан Абдрахмановга алмаштириб, партия манзилини ўзгартирилган. Абдрахманов Атамбаевдан унга муҳр ва партиянинг барча мулкларини ўтказиб беришни талаб қилган, Атамбаев эса уни КСДП рахбарлигидан ўчириб юборган адлия вазирлиги ходимининг устидан Бош прокуратурага шикоят қилган.

Шундай қилиб, КСДПни ким бошқаради?

Тушунарсиз.

Абдрахманов Атамбаев раис бўлиб сайланган партиянинг съезди ноқонуний бўлиб топилсин деб судга мурожаат қилган. Суд 7-июнда  Адлия вазирлигига муассасанинг маълумот базасидан КСДПнинг хужжатларига қандайдир бир ўзгартиришлар киритиш тақиқланганини билдирган. Шу билан бирга, суд муҳим бир жиҳатни ёзиб қолдирган — ўзгартиришлар Абдрахмановнинг мурожаати бўйичагина киргизилади, Абдрахмановни суд партиянинг «қонуний сайланган» раиси деб атаган. Шу билан суд КСДПнинг лидери деб Сагинбек Абдрахмановни таниди.

Атамбаев эса партиянинг етакчилик хизматидан кетган эди, аммо суднинг қарори сабаб эмас. Аввалроқ президент Сооронбай Жээнбеков қонунга қўл қўйган, бунга кўра, агар собиқ президент сиёсий фаолият олиб борса, у ўз имтиёзларидан ажратилади — умрбодлик таъминотдан ва тансоқчидан. Партиянинг раҳбари бўлиб депутат Асел Кодуранова тайинланган.

КСДПнинг Атамбаевни қўллаган қисми суд бундай қарорни «юқорининг буйруғи билан» чиқарган деб ҳисоблайди.  

КСДП Абдрахмановни партиянинг раиси деб таниган судьянинг харакатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун Судьялар кенгашига қарашли дисциплинария комиссиясига мурожаат қилишни режалаштирмоқда.