Байсалов Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси бўлиб тайинланди

60
Эдил Байсалов. Сурат: RFE / RL

Фуқаровий фаол Эдил Байсалов Қирғизистоннинг Буюк Британия ҳамда Шимолий Ирландиядаги элчиси бўлиб тайинланди. Байсаловнинг тайинланиши бўйича фармонгапрезидент Сооронбай Жээнбеков 11-июнда қўл қўйди.

Байсаловнинг номзодини Жогорку Кенешда муҳокама қилиш вақтида депутат Ирина Карамушкина унинг тегишли билими ҳамда халқаро ишларда тажрибаси йўқлигини айтди. Аммо ТИВнинг вакиллари Байсаловни элчилик хизматига президент таклиф қилганини билдиришди.

Байсалов Буюк Британияда Гулнара Искакованинг ўрнига ишлай бошлайди. Элчилар тўрт йиллик муддатга сайланади.

2012 йили Байсалов Ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.