Бишкек шаҳар кенгаши 3000 долларга фотоаппарат сотиб олишни истайди

474

Бишкек шаҳар кенгаши 240 минг сомга (3,4 минг доллар) янги фотоаппарат сотиб олишга тендер эълон қилди. Шаҳар кенгашидан бундай қарорни журналистлар сайтга чиқарилган суратларнинг сифатидан шикоят қилишаётгани билан изоҳлади.

«Биз фойдаланиб юрган фотоаппаратга беш йилдан ошди. Журналистлар фотоаппарат сотиб олинглар деб ўзлари илтимос қилишган, чунки улар суратларнинг сифати ночор бўлаётганидан шикоят қилишган», — деб айтишди шаҳар кенгашининг матбуот хизматидан.

Билдирув топширишнинг муддати — 13-июнь. Шаҳар кенгаши бу йили шундай баҳода фотоаппарат сотиб олишга икки марта тендер эълон қилган. Аммо тендер техник камчилик сабаб бекор қилинган.