Баткен: Оқ-Сой — Тамдиқ авто йўлининг қурулишини давом эттиришга 70 млн сом ажратилди

464
Оқ-Сой—Тамдиқ авто йўлининг қурулиш схемаси. Сурат: ҳукумат сайтидан олинди

Қирғиз ҳукумати Баткеннинг Оқ-Сой — Тамдиқ авто йўлининг қурулишини қайта тиклашга 70 млн сом бўлди. Бунга қадар мазкур йўл қурулишининг сабабидан қирғиз-тожик чегарасида низо чиққан.

Баткен вилоятидаги ҳукуматининг мухтор вакиллигининг матбуот котиби Чолпон Бердикулова «Клооп»га билдиришича, ҳукумат чегарга яқин Оқ-Сой қишлоғининг инфраструктурасини яхшилашга 220 млн сом бўлди.

Мазкур маблағнинг 70 млн соми Оқ-Сой — Тамдиқ йўлининг қурулишини давом эттиришга, 80 млн сом эса Оқ-Сой — Равот йўналишини солишга сарфланади. Қолган пулга Оқ-Сой қишлоғига сув чиқаришга, маҳаллий мактабни таъмирлаш ҳамда қўшни Қапчиғай, Оқ-Татир қишлоқларига янги бола боқча қуриш режалаштирилган.

Қирғизистоннинг Оқсой қишлоғи билан Тожикистоннинг Ворух анклави яшовчиларининг ўртасида Оқ-сой—Томдиқ айланиб ўтувчи йўлининг қурулиши сабаб 13-мартда жанжал чиққан.

Ворухнинг турғунлари бу йўлнинг қурулишига қарши чиқишган, чунки уларнинг фикри бўйича, йўл Тожикистон билан Қирғизистоннинг баҳсли ер участкалари орқали ўтади. Қирғиз ҳукумати эса йўлнинг қурулиши Қирғизистон ҳудудида олиб борилаётганини билдириб келади.

Кўк-Тош—Оқ-Сой — Тамдиқ—Кишемиш айланма йўлининг қурулиши 2014 йили бошланган. Мазкур йўл Тожикистоннинг Ворух анклавини айланиб ўтиб, Қирғизистонга қарашли Кишемиш яйловига олиб боради. Йўлнинг узунлиги 25 километрни тузган. 13-мартдаги жанжалдан кейин айланиб ўтувчи йўлга яна тўрт километри қўшилган. Транспорт вазирлигининг маълумоти бўйича, йўлнинг 21 километри солиб бўлинган.

Қирғизистоннинг ҳамда Тожикистоннинг ҳудудларида аниқланмаган ер участкалари кўп. Икки мамлакатнинг маҳаллий турғунлари сувни фойдаланиш ҳамда чегарадан ноқонуний ўтиш масалалари бўйича жанжаллашиб келишади.