Парламентга Қирғизистонда уран қазишга тақиқ қўйиш бўйича қонун лойиҳаси келиб тушди

405
Уран қазишга қарши митинг. 2019 йилнинг апрели. Сурат: RFE / RL

Парламентнинг депутатлари Қирғизистонда торий ва уран конларини қидириш, разведка ва ишлатишни тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди. Ҳужжат парламентнинг кўриб чиқиши учун келиб түшди. Қонун лойиҳаси кучга кириши учун депутатлар уни уч ўқишдан қабул қилиб, президент қўл қўйиши керак.

Депутатлар уранни қидириш ва ишлатишни тақиқлашдан ташқари, Қирғизистонга ураннинг ҳамда торий чиқинди ҳамда ҳом ашёларни киргизишга ҳам тақиқ қўйишни таклиф қилишмоқда.

«Қонуннинг лойиҳаси Қирғизистонда халқнинг соғлигини, яшаш, меҳнат қилиш ва дам олиш учун ёқимли муҳитга фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, радиацион ҳамда экологик ҳавфсизликни таъминлашга, ерларни, сув объектларини, ўсимликлар ва ҳайвонлар дунёсини ҳимоя қилишга йўналтирилган», — деб айтилади маълумот-далолатномада.

Ҳужжат муаллифлари таъкидлаб ўтганидек, совет даврида уран қазиш оқибатида Қирғизистоннинг экологияси ва аҳолисининг соғлигига «жуда катта зарар» келтирилган, шу боисдан уни қазиб олишни тақиқлаб, олинган лицензияларни компаниялардан чақиртириб олиш керак.

Қонун лойиҳаси Советлар иттифоқи қулагандан кейин қолган ўлкадаги уран қолдиқ сақлагичларида ўтказилган ишларга боғлиқ бўлмайди. Қолдиқ сақлагичларда ишлар уларни ҳавфсизлантириш мақсадида ўтказилмоқчи.

Ҳукумат кўплаган митинглардан кейин ўлкада уран қидириш ва қазишга тақиқ қўйишга қарор қилган. Қирғизистонликлар «Кыргызстандагы ЮрАзия» компанияси Иссиқкўл вилоятидаги Тош-Булак конида уран қазишга тайёрланмоқда деган билдирувлардан кейин норозилик акцияларига чиқа бошлашган. Бир неча митинглар бўлиб ўтгандан кейин ҳкумат компаниянинг лицензиясини тўхтатиб, мамлакат бўйича уран қазишни вақтинча тўхтатган.

Уран қазишга қарши бўлганларнинг онлайн петицияси 30 мингдан ортиқ имзо тўплаган.