Бир кадр билан: Ўш аэропорти Алматадан дастлабки рейсни қабул қилди

568
Алмата-Ўш-Алмата ҳаво рейсининг очилиши. Сурат: «Манас» аэропортининг матбуот хизматиники

Ўш халқаро аэропортида 7-июнда Алмата—Ўш—Алмата рейси ишга кирди. Уни Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпанияси амалга оширди.

«Манас» аэропортининг матбуот хизматидан билдирилишича, янги очилган рейс билан Алматадан 64 йўловчи Ўш шаҳрига учиб келди. Воқеа байрамона тадбир билан нишонланиб, унга аэропорт раҳбарияти ҳамда маҳаллий ҳукумат вакиллари қатнашди.

Икки давлатнинг иккинчи пойтахтларини боғловчи ҳаво рейси жума ва якшанба кунлари бўлиб турмоқчи.

Чипта баҳоси 3 минг сом атрофида бўлиб, парвоз вақти 65 дақиқа давом этади.