Батукаев иши: Милиция депутат Зарилбек Рисалиевни терговга чақирди

507

Парламентарий «АКИпресс» нашрига маълум қилишича, уни терговга криминал авторитет Азиз Батукаевнинг бўшатилиш иши бўйича чақиришган. Жиноий авторитет сохти «лейкоз» ташҳиси билан 2013 йили озодликка чиқарилган. Ўша вақтда Рисалиев Жазоларни ижро қилиш бўйича давлат хизматини бошқариб турган.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Рисалиев эртлабки соат 10да бошлаб ИИВнинг тергов бошқармасида терговда. Аммо боқа ОАВлар депутат тушки соат иккидан бери ИИВда эканини ёзишмоқда. Вазирликнинг ўзидан бу маълумотни инкор ҳам қилишмади, тасдиқлашмади ҳам.

Рисалиев бир ойга яқин вақат аввал терговга чақирилган ва у ўшанда бу ишга алоқадор бўлган бир неча аввалги амалдорларни сўроқ қилиш керак деб билдирган. Улар: собиқ президент Алмазбек Атамбаев, собиқ бош прокурор Аида Салянова, собиқ биринчи вице-премьер Шамил Атаханов ва бошқалар.

У қўлида айрим амалдорларнинг айбдорлигига исботлар юорлиги айтиб, аммо уларнинг исмларини айтмаган.

«Беш йилдан бери халқнинг кўзига қарай олмай юрибман, қаерга борсам ҳам ҳамма “Батукаев дўстинг яхшими? Тинч-омонми?” дейди. Шундай сўзларни баъзан дўстларимдан ҳам эшитаман. Мени қоралаган одамлар жазо олиши керак», — деди у.

Ҳозирда бу иш бўйича Салянова ва Атаханов қўлга олинган. ИИВ ҳозирча Атамбаевни терговга чақирганича йўқ, аммо бу ишнинг айрим фигурантлари криминал авторитетни озидликка чиқариш буруғини собиқ президент ўз берганини айтишмоқда.

Ҳукумат Батукаевнинг бўшатилиш ишини 2019 йили баҳорда қайта бошлаган. Жиноят иши қайта бошлангандан кейин милиция шифокорларни, бу иш бўйича қарор чиқарган судьяни ва прокурорни қўлга олган.

Батукаевнинг иши Атамбаевни жавобгарликка тортиш учун сабаблардан бири бўлиб қолиши мумкин. Текширув билан бирга унинг рақиби ва ҳозирги президент Сооронбай Жээнбеков собиқ президентларни даҳлсизликдан ажратган ҳамда жиноят жавобгарлигига тортувчи қонунга қўл қўйган. Атамбаев ва Жээнбеков ўртасидаги келишмовчилик бир йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда.

                                                                        Ҳаммуаллиф: Айгерим Рискулбекова