Бекешев журналистнинг «юзи ёқмай қолган» Абдраимовни хизматдан бўшатишни таклиф қилди

573

Парламентарий Дастан Бекешев 7-июнда видео эълон қилиб, унда Чуй вилоятининг мухтор вакили Туйгунаали Абдраимовнинг хатти-харакатларини танқид қилган. Абдраимов журналистнинг «юзи ёқимсиз» бўлганидан унинг саволига жавоб беришдан бош тортган.

«Бу ҳокимияти бор одамнинг халққа қилган муомаласи. Буни кечирмаслик керак. Мен Абдраимовни ишдан бўшатиш керак деб ҳисоблайман. Бошқалар ундан намуна олмаслиги учун бўшатиш керак», — деб билдирди Бекешев.

Унинг фикрича, Абдраимов фуқароларни хурмат қилиши керак, чунки унда давлат ходими хизматда катта тажрибаси бор —  у депутат, соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг раҳбари бўлган.

«Унинг айни ссўзларни [Райимбек Матраимовга], унинг [Матраимовнинг] юзи ёқимсиз деб айтишга кучи етармикин? Ёки бундай сўзларни айтгандан қўрқармикин?» — деб савол ташлади депутат.

Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Туйгунаали Абдраимов 5-июнда Ўроқ қишлоғида жанжал бўлаётганда журналистнинг саволига жавоб беришдан бош тортган.

Эртасига фаоллар ва журналистлар вилоят маъмуриятининг биноси олдига чиқиб, вилоят раҳбарининг истеъфосини талаб қилишган.

Амалдор бир соатдан кейин журналистларга чиқиб, унга журналистнинг «прокурорча оҳанги» қаттиқ текканини айтиб, мухбирдан кечирим сўрашдан бош тортган. Унга жавобан «АКИпресс» нашри интервьюнинг тўлиқ ёзувини эълон қилган — ёзувдан журналист Абдраимовга саволларни қандай қилиб ва қандай берганини эшитиш мумкин.

Абдраимовнинг хатти-харакати жамоатчиликда норозилик туғдириб, премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев мухтор вакилнинг хатти-харакатига баҳо бериш бўйича масалани кўриб чиқишини билдирган.