«Юзингиз ёқмаяпти». Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги вакили журналистнинг саволига жавоб беришдан бош тортди

35

Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Туйгунаали Абдраимов Ўроқ қишлоғидаги жанжал бўйича журналистнинг берган саволига жавоб беришдан бош тортиб, унинг сабабини журналистнинг «юзи ёқимсиз экан» деган сўз билан тушунтирди.

«Мен “Ала-Тоо 24”гагина жавоб бераман, қолганларига катта раҳмат. Қолганингларга жавоб бермайман — юзингиз ёқмаяпти, юзингиз жуда ёқимсиз экан», — деб жавоб берган ҳукуматнинг ваколатли вакили журналистнинг маҳаллий диаспора билан учрашиб-учрашмагани бўйича саволига.

Шундан кейин фаоллар ва журналистлар вилоят маъмуриятининг олдига амалдорнинг истеъфосини талаб қилиб митингга чиқишди.

Чуй вилоятининг Ўроқ қишлоғидаги жанжал 5-июнда бўлган — тортишувдан кейин икки ўсмир бола учинчисининг баданига зарар етказган. Шундан кейин қишлоқда икки гуруҳ бўлиб, уларнинг бири урган ўсмирларнинг оиласини кўчириб юборишни талаб қилган.

Жанжал натижасида милиция 30 нафардан ортиқ кишини ушлаган, аммо шундан кейин бари қўйиб юборилган. Айрим турғунлар низони миллатлар аро жанжал деб аташган, аммо ИИВ буни миллатлар аро жанжал қатори баҳоламасликни илтимос қилмоқда.

Ўроқ қишлоғида 340 киши яшайди, халқнинг асосини қирғизлар ва месхетин турклар тузади.