Ўроқдаги жанжал: Милиция ушланганларнинг 31ини қўйиб юборди, уч нафари изоляторга киргизилди

546

ИИВнинг матбуот хизмати Ўроқ қишлоғининг 31 турғуни милиция бўлимига терговчиларнинг биринчи талаби бўйича келиб туриш шарти билан қўйиб юборилгани билдирилди. Бир киши вақтинча сақланувчи изоляторга киргизилди, суд 6-июнда унинг эҳтиёт чорасини чиқаради.

Қишлоқ турғунлари 5-июнь куни бўлган тўқнашувдан кейин қўлга олинган. Жанжалнинг чиқишига тўрт боланинг муштлашуви сабаб бўлган.

Милициянинг маълумотига кўра, жанжал вақтида жабрланганлардан бирининг қариндошлари безорилик харакатларига тарғиб қилиб, натижада турғунлар 12 уйнинг ва бир неча машинанинг деразасини тош билан синдириб юборишган.

Муассасадан тунда қишлоқ аҳолисининг иштирокида ҳеч қандай воқеа рўйхатга олинмаганини қўшимча қилди. Чуй вилоятининг ва Сўқулуқ милициясининг ходимлари қишлоқда ҳозир ҳам назоратда туришибди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати муштлашувда жабрланган икки ўсмирнинг аҳволи барқарор эканини билдирди. Улар Бишкекнинг клиник касалхонасида ётишади  — икки боланинг ҳам бош мияси чайқалгани аниқланган.

Муштлашув факти бўйича милиция икки болани қўлга олиб, улар ҳам изоляторга киргизилган.

24.kg нашри ўзининг ҳуқуқ тартибот органларидаги маълумот манбаларига таяниб Ўроқдаги тартибсизликларни уюштиришга маҳаллий кенгаш депутати Килич Боркоев гумонланаётганини билдирди. Нашрнинг маълумотига кўра, у қўлга олиниб, вақтинча сақлаш изоляторига киргизилган.

ИИВнинг матбуот хизматидан бу маълумот аниқланмоқда деб билдиришди «Клооп»га.

Айрим турғунлар тўқнашувни миллатлар аро жанжал деб аташган, аммо ИИВ буни миллатлар аро жанжал қатори санамасликни сўрамоқда. Ўроқ қишлоғида 340 оила яшайди, халқнинг асосини қирғизлар ва  месхетин турклар ташкил қилади.

Жанжални тўхтатиш учун 5-июнда воқеа жойига милициягина эмас, спецназ, ИИВ вазири Кашкар Жунушалиев ҳамда Туркиянинг элчиси Камил Фират борган.