Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Туйгунаали Абдраимов 5-июнда журналист билан унинг «прокурорча оҳанги» сабаб гаплашишдан бош тортганини айтди.
Шу куни Абраимов Ўроқ қишлоғидаги вазият бўйича изоҳ бераётиб, журналист қизлардан бирининг саволига унинг «юзи ёқимсиз» экакнлиги сабаб жавоб бермаслигини билдирган.
«Мен ҳам ўзимни кўркам деб ҳисобламайман. [...] Мен Ўроқнинг турғунлари билан сўзлашувларни ўтказаётган эдим. Шундан кейин сариқ қиз “Қайда юрибсиз, нимага кечикдингиз, у ерда қанча дақиқа юрдингиз” деб сўрай бошлади. Мен бу менинг ишим, мен менга прокурор эмассан деб жавоб бердим», — деди Абраимов.
Амалдор журналистдан кечирим сўрамаслигини билдирди.
«У менга қандай гапирган бўлса, мен ҳам унга шундай жавоб қилдим. У ўта қўпол сўраган, прокурорча оҳанг билан, шунинг учун шунақа жавоббердим», — деди у.
Журналистлар ва фаоллар амалдорнинг бундай хатти-харакатига норози бўлишган — улар 6-июнда вилоят маъмурияти биносининг олдига митингга чиқишиб, Абраимовнинг истеъфосини талаб қилишди.
Уларни маъмуриятнинг биносига киргизишган бўлсада, амалдор иш кабинетига бекиниб олган. Кейинчалик журналистлар бари бир ҳам ундан жавоб олишга эришган.
Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги вакилинини маъмурият раҳбари Молдакун Абдилдаев журналистларга «журналистнинг ташқи қиёфасини, нима кийиб юрганини, воқеани тўлиқ кўрсатиб, шундан кейин фикр билдириш керак деб айтди.