100 мингдан ортиқ қирғизистонлик Россиянинг муҳожирлик амнистиясидан фойдаланди

462
Иллюстратив сурат

Қирғизистоннинг давлат миграция хизматининг етакчиси Болотбек Ибраимжанов 6-июнда Россиядаги миграция амнистиясидан 105 минг қирғизистонлик фойдаланганини билдирди.

«Яна беш ярим минг [қирғизистонлик] “қора рўйхатдан” чиқди», — деди Ибраимжанов.

«Қора рўйхат» — бу Россиянинг миграция қонунларини бузган Қирғизистоннинг фуқаролари тушиб қолиши мумкин бўлган реестр. «Қора рўйхат»га ўзи ҳақида ёки Россияга келишни мақсади ҳақида ёлғон маълумот берганлар тушиши мумкин.

Шунингдек, бу реестрга сохта хужжатлардан фойдалангани ёки фаолияти Россияда «ёқимсиз» деб топилган нодавлат ташкилотда ишлаганлиги аниқланганлар киргизилиши мумкин.

Қирғизистонликлар Россияга киришга тақиқ бор ёки йўқлигини Россиянинг ИИВининг миграция масалалари бўйича бош бошқармасининг порталидан кириб билиб олиш мумкин.

Россия ҳукумати миграция амнистияси бўйича 22-мартда эълон қилган ҳамда у 22-апрелга қадар давом этган. Бу Россия президенти Владимир Путиннинг Қирғизистонга бўлган расмий сафари олдидан бўлган.

Бу муддат давомида миграция қоидаларини бузган қирғизистонликлар ўлкадан тўсиқсиз чиқиб кетиб, қайта маъмурий жавобгарчиликка тортилмай кира олишган. Бундан ташқари, улар ўлкадан ташқарига чиқмай туриб Россиянинг ичидан қонуний рўйхатдан ўта олишган.

Бу рус ҳукумати бераётган дастлабки миграция амнистияси эмас. Умумий Россияда 800 мингга яқин қирғизистонлик меҳнат қилади. 2018 йили меҳнат муҳожирлари Қирғизистонга 2,6 млрд сом ўтказишган, бу сумманининг ичидан 98%и Россиядан жўнатилган.