Қирғизистон ТИВи Туркия элчисини «ўлканинг ички ишларига аралашмасликка чақирди»

126

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) турк тарафига уларнинг Қирғизистондаги элчиси Камил Фират 5-июнда Чуй вилоятининг Ўроқ қишлоғида жанжал чиққан ерга боргани учун нота топширди.

«Вазирлик Туркия элчисини ўзининг харакатлари билан Қирғизистоннинг ички ишларига аралашмасликка, сабрли бўлишга ҳамда ўлканинг миллий қонунларини хурмат қилишга чақирди», — деб айтилади ташқи сиёсий ишлар идорасининг билдирувида.

Ўроқ қишлоғида 5-июнда маҳаллий турғунлар ўртасида ўсмирларнинг муштлашуви ортидан жанжал чиққан. Икки ўсмир бош мияси чайқалиб касалхонага ётқизилган.

Милиция аҳоли уйларининг деразаларини синдира бошлагани сабаб 30дан ортиқ кишини қўлга олган. Қишлоқнинг асосий аҳолсини қирғизлар ва месхетин турклари ташкил қилади.

Воқеа бўлган ерга турк элчиси Женгиз Фират келган — унинг таржимонини айтишича, қишлоқда консул бўлимининг хомиладор ходими бўлган ва элчи уни олиб кетиш учун келган.

Қирғизистон ҳукумати Ўроқ қишлоғидаги низо миллатлар аро кайфиятга эга эмаслигини бир неча бор билдирган.