Давлат финразведкаси: Қирғизистондан 700 млн $ чиқарилган. Матраимовларнинг фонди 2 млн $ олмаган

537

Давлат финразведка хизмати Матраимовлар оиласининг алоқаси бор бўлиши мумкинлиги айтилган  «Азаттык»нинг Қирғизистондан 700 млн $ чиқариб кетилиши бўйича журналистик суриштируви бўйича маълумотларни текширув натижалари ҳақида «Тазабек»ка изоҳ берди.

«Азаттык»нинг журналистлари суриштирувда пулни Қирғизистондан Айэркин Саймаити деган инсон ўтказганини, бундан ташқари, маблағларнинг бир қисми «Абдыраз» компанияси орқали чиқарилганини ҳамда унинг эгаларидан бири қайсидир бир вақтда Саймаити бўлиб турганини айтишган.

Финразведка Айэркин Саймаити ҳамда «Абдыраз» компаниясининг иштирокчиси билан ўлкадан чиқарилган пулларнинг кўлами 700 млн долларни тузганини тасдиқлади. Хизматнинг маълумотига кўра, Саймаити пулларни турли товарлар ва кўчмас мулклар учун ҳусусий тадбиркор қатори ўтказиб турган.

Аммо финразведка «Азаттык»нинг Матраимовлар оиласининг фонди Саймаитининг турмуш ўртоғи Вуфули Бумаилиамунинг номидан 2,3 млн $ олган деган маълумотини инкон қилди. Суриштирувда Бумаилиамуну пулларни Матраимовларга 2015-2017 йиллари ўтказиб тургани айтилган.

«2 млн $дан ортиқ пулни бизнинг маълумот базаларимизга кўра Айэркин Саймаитининг номидан “Исмаил Ата” хайрия фондига ўтказилгани бўйича исбот топганимиз йўқ.  Аммо Вуфули Бумаилиамуну тарафидан “Исмаил Ата” фондининг фойдасига 199 минг 958 $ хайрия эҳсони қатори ўтказилган», — деб айтилади муассасанинг билдирүвида.

Айни рақамни аввалроқ парлаентнинг депутати Искендер Матраимов ҳам айтган эди. У ўзининг раддиясида унинг оиласини Айэркин Саймаитига ҳам, унинг турмуш ўртоғига ҳам алоқаси йўқлигини билдирган. Матраимов ўтказилган 200 минг $ Бумаилиамунуга эмас, бошқа одамга тегишли бўлганини ҳамда у одамнинг исмини ҳозирча ошкор қила олмаслигини қўшимча қилган.

Хизматдан билдирилишича, Айэркин Саймаитига нисбатан юожхона тўловларини тўлашдан қочиш ҳамда кир пулларни ювиш гумони билан 2014 йилиёқ Ички ишлар вазирлигига материаллар жўнатилган.

Айни материаллар 2016 йили финразведкадан финполга жўнатилган, аммо у ерда жиноий ишни очишдан бош тортишган.

«Азаттык»нинг суриштируви майнинг охирида эълон қилинган. Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев миллий банкка, финполга ва финразведкага журналистларнинг билдирувини текшишни топширган,  Матраимовлар оиласи эса материални «буюртма» деб атаган.