Бишкекнинг Биринчи май туман суди собиқ бош прокурор Аида Саляновани уч ҳафтага ТИЗО-1га киргизди. Уни криминал авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиш иши бўйича қамоққа олишди.
Салянованинг адвокати Рабига Сидикова журналистларга улар судьянинг «одамгарчилигига» умид қилишганини айтди, чунки собиқ бош прокурорнинг кичик фарзанди бор ва у онасига муҳтож.
Сидикованинг айтишича, унинг мижозини аввалги махсус прокурорнинг кўрсатмаси асосида «коррупцияга» айблашмоқда.
Шунингдек, ҳукм чиққандан кейин Салянованинг тарафдорлари билан милициянинг ўртасида келишмовчилик ўрин олган.
Саляновани ИИМга терговга 3-майда чақиришган, у ерда собиқ ҳарбий прокурор Майрамбек Акматалиев ҳамда бош прокурорнинг собиқ ўринбосари Людмила Усманова билан юзлаштириш бўлган.Шундан кейин милиция Саляновани қўлга олишга қарор қилган.
У 2013 йили Норин вилоятининг суди Батукаевни бўшатиб юборган вақтда бош прокурор бўлиб ишлаб турган.
У бунгача криминал авторитетнинг бўшатилиша алоқаси йўқ эканлигини айтиб келган. Унинг айтишича, у Батукаевни бўшатишгани ҳақида криминал авторитет Қирғизистондан чиқиб кетгандан кейин билган.
Айни иш бўйича собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева уй қамоғида, жумладан лейкоз ташҳисни қўйган шифокорлар қўлга олинган.
Суд биргина мазкур ташҳизнинг асосида криминал авторитетни колониядан бўшатишга қарор қилган. Тиббий хулоса сохта бўлиб чиққан, аммо Батукаев Қирғизистондан Чеченистонга чиқиб кетишга улгурган.