Чуй вилоятининг милицияси маҳаллий турғунлар тўқнашуви оқибатида Орок қишлоғида 30га яқин кишини қўлга олди.
Чуй ИИБининг матбуот котиби Назира Имангазиеванинг айтишича, низонинг чиқишига эрталабки ҳайит намози вақтида юз берган уч ўсмирнинг муштлашуви сабаб бўлган.
«[Жабрланувчининг қариндошлари] қишлоқда ҳуқуқий меъёрлардан ташқари харакатларни амалга ошира бошлашган. Натижада 15 уйнинг деразаси синиб, сомон тўпланган ер ёниб кетган. Бу фактлар бўйича 25-30 киши Сокулук РИИБига етказилди», — деб хабар қилди матбуот котиби.
Жанжал чиққан ерда милиция, спецназ ва ИИВ вазири Кашкар Жунушалиев иш олиб бориб, ундан ташқари, Туркиянинг элчиси Камил Фрат келган. Элчи маҳаллий турғунлар билан сўзлашувлар олиб боришга уринган.
Милиция ўсмирга ҳужум қилиш фактини «Безорилик» моддаси бўйича Жиноятлар ва қилмишларнинг умумий реестрига рўйхатга олган.