Ўш ШИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиков «Клооп»га билдиришича, шаҳар патрул-назорат хизматининг батальони қошида сайёҳлик милиция взводи тузилади. Шу муносабат билан 5-июнда танлов эълон қилиниб, номзодлар ўз ҳужжатларини милициянинг кадр бўлимига топшира олади.
«Туристик милиция хизматида умумий 20 ўрин бор. Уларнинг бари офицер ўринлари. Хизматга олий маълумотли, ички ишлар органларининг хизмат ўташи бўйича қонун талабларига тўғри келган ҳамда хорижий тилларни билган одамлар қабул қилинади», — деди Сидиков.
Мазкур иш ўрнига номзодларнинг билдирувларини қабул қилиш 19-июнгача ўтказилади. Аммо туристик милиция қачон ишлай бошлаши ҳозирча номаълум.
Қирғизистонда дастлаб туристик милиция взводу 2018 йилнинг декабрь ойида Бишкекда тузилган. Ички ишлар вазирлигидан туристик милициянинг асосий вазифаси хорижий сайёҳларнинг ҳавфсизлигини ҳамда ҳуқуқларининг сақланишини таъминлаш бўлгани маълум қилинган. Бора-бора мазкур бўлим туристлар кўп борувчи ҳудудларда ҳам тузилиши айтилган.