Баткен: Лайлакнинг турғунлари ҳукумат билан сўзлашувлардан кейин йўлни очди

519
Сурат: «Турмуш» нашри

Лайлак туманинг ҳокими Баймурат Бекмуратов Исфана-Андарак йўли 4-июнда тушдан кейин очилганини «Клооп»га билдирди.

«Барча талаблар бажарилди. Сув тўсиғининг бошидаги ер участкалари ижарага берилган эди, улар қайтарилади. Давлат ерларига солинган ноқонуний турар жойлар кўчирилади», — деди Бекмуратов.

Бунга қадар бир күн аввал Баткен вилоятининг Лайлак туманининг турғунлари Искра қишлоғидаги бир неча уйни бузиш талаби билан Исфана-Андарак йўлини тўсишган. Уларнинг айтишича, бу уйлар давлатга қарашли ер участкаларига ноқонуний қурулган.

«Азаттык» журналистларининг маълуомтига кўра, маҳаллий турғунлар уйларни мустақил бузишга харакат қилишган, аммо у ерга келган милиция ходимлари уларни тўхтатиб қолишган.

Шунингдек, «Турмуш» нашри билдиришича, бу  ер участкасида сабзавотларни ўстириш учун ер озиқлари қўлланилган — маҳаллий турғунлар химикатлар маҳаллий сув сақлагичга етиши мумкин деб хавфсирашади.

Воқеа жойига ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги ваколатли вакилининг ўринбосари Жилдизбек Исакулов ҳамда тез чора кўрувчи отряднинг харбийлари келган.

«Ҳозирда тўпланиб турган икки халқнинг ҳавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида милиция ходимлари кучайтирилган тартибда хизмат ўтамоқда», — деб билдиришди Баткен ВИИБидан.