Ҳукумат раҳбари қайтадан Матраимовларнинг мулкини текширишни тезлатишни топширди

54
Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев 4-июнда амалдорлар билан учрашув вақтида. Сурат: ҳукуматнинг матбуот хизмати

Ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев 4-июнда «Азаттык»нинг журналистик суриштирувидаги фактларни текшириш бўйича кенгашма ўтказди. У суриштирувда Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилган ва бунга Матраимовлар оиласининг алоқаси бўлиши мумкин деб айтилган.

Премьер-министр текширувни қайтадан тезлатишни топширди  — айнан шундай топшириқни у 31-майда берган.

Финпол Матраимовларнинг мулкини халигача текширувни давом эттирмоқда — бу деярлик беш ойдан бери давом этмоқда. Текширув президент Сооронбай Жээнбековнинг буйруғи бўйича бошланган.

«Ҳозирда молиявий разведка хизмати молия полицияси билан биргаликда ўлкадан 700 млн АҚШ долларини чиқариб кетиш фактларини қайтадан текширмоқда. Сўз “Дордой” ва Қора-Сув бозорлари, шунингдек Туркияга ҳамда Европа давлатларига пул ўтказмалар ҳақида бўлмоқда», — деди финразведка хизматининг етакчиси Гуламжан Анарбаев.

Абилгазиев тергов натижаларининг холислиги «баҳссиз» бўлиши керак деб айтди. .

«Азаттык» 29-майда Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилишига Матраимовлар оиласининг алоқаси бўлиши мумкинлиги ҳақида журналистик суриштирув чиқарган. Суриштирувнинг муаллифи қўлида камида 250 млн долларни ташқарига чиқарилишини исботловчи ўнлаган банк ҳужжатлари бор эканини айтган.

Парламентнинг депутати Искендер Матраимов бу суриштирувни «буюртма» деб атаб, унинг хайрия фондига пул ўтказган шахслар билан таниш эмаслигини билдирган.