Ҳукумат оғир турмуш шароитидаги болаларнинг электрон базасини тузди

506
«Настоящее время» нашрининг болалар ҳақидаги сюжетидан олинган скриншот

Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги ҳаётда оғир вазиятга учраган болаларнинг базасини тузди. Базани тузишда БМТнинг Болалар фонди  (ЮНИСЕФ) техник ёрдам кўрсатган.

База ота-оналари меҳнат муҳожирлигига кетган болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари кўпайгани сабаб тузилган. Кўпинча болалар ота-оналари қолдириб кетган қариндошларининг зўравонлигига учрашади.

«Ота-оналар тарафидан қариндошларида ва танишларида асраш бўйича расмий рўйхатсиў қолдирилган болаларнинг сонини ўсишида катта роль ўйнайди. Болалар бундай ҳолатларда кўпинча уларнинг эҳтиёжини ҳисобга олмаган тарафлар томонидан зўравонликка ҳамда қўпол муомалага учрашади», — деб билдирди ҳукумат.

Тузилган база мамлакатдаги давлат органларининг бари уланган «Түндүк» электрон тизими билан бириктирилган. Шу йўл билан ҳукумат оғир вазиятга учраган болаларни аниқлаб чиқиб, шундан кейин уларга ёрдам кўрсатишни режалаштирмоқда.

Бутун ўлка бўйича давлат органлари бола ҳақида маълумотни интернет орқали киргизиб ёки юклай олишади, ўз навбатида бу унга ёрдам бериш учун муддатни камайтиради. Тизим Чуй вилоятининг икки туманида синов тариқасида ишга киргизилмоқчи.

Ҳозирда ҳукумат Қирғизистонда қанча бола ота-онасиз яшашга мажбур эканини билмайди. 2018 йилнинг охирида муҳожирларнинг оилаларида болалар ҳалок бўлган камида тўрт ҳолат рўйхатга олинган.

Ижтимоий ривожлантириш вазирлиги онаси ҳам, отаси ҳам чет ўлкага кетган болаларнинг сони 72 минг деган рақамни келтирмоқда. Аммо ЮНИСЕФ бундай болалар сони 199 минг деб ҳисоблаган. Ота-онасининг бири муҳожирликда юрган болаларнинг сони бундан ҳам кўп  — 299 минг бола.

Ҳукумат ота-оналари чет ўлкада ишлаб юрган болаларни 2018 йилигина рўйхатга ола бошлаган. Бу ишни ҳудудий милиция ходимлари ва оилавий шифокорлардан иборат бригада олиб боради.