Батукаев иши: Прокурорга Қирғизистондан чиқиш тақиқланди

509
Криминал авторитет Азиз Батукаев

Бишкекнинг Биринчи май туман суди “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг қамоқдан ноқонуний бўшатилиши иши бўйича Норин вилоятининг прокурори Майрамбек Акматалиевга мамлакатдан чиқишни тақиқлади.

Олий суднинг матбуот хизматидан  «Клооп»га билдирилишича, прокурорга 26-июнга қадар чиқиб кетиш тақиқланди.

Бунгача 24.kg нашри милиция “криминал авторитет” Азиз Батукаевнинг ноқонуний бўшатилиши иши бўйича Норин вилоятининг прокурори қўлга олинганини маълум қилган. Акматалиев Батукаев бўшатилган вақтда, аниқроғи 2013 йили махсус прокурор бўлиб ишлаган.

Нашрнинг манбаларига кўра, прокурор 2013 йили Батукаев бўшатилган вақтда махсус прокурор бўлиб турган.

Батукаевнинг бўшатилиши иши бўйича собиқ вице-премьер-министр Шамил Атаханов, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева уй қамоғида, шунингдек “криминал авторитетга” «жиддий миелобластик лейкоз» ташғисни қўйган шифокорлар қўлга олинган. Шифокорлар қўйган ташҳис  Батукаевнинг бўшатилишига асосий сабаб бўлиб бўлган.

Шунингдек, Бош прокуратура Норин судининг собиқ судьяси Жапар Эрматовга қарши ҳам тергов бошлаган. Терговчилар унинг харакатларини «Атайлаб суд адолатлигига зид ҳукм чиқариш» ҳамда «Коррупция» моддалари бўйича текширишмоқда .

Азиз Батукаев 2013 йили Нориндаги кучайтирилган тартибдаги колониядан Эрматовнинг ҳукми бўйича чиққан. Кейинчалик тиббий хулоса сохта эканлиги маълум бўлган, аммо  Батукаев у вақтда ўлкадан чиқиб кетиб улгурган.

Батукаев бир қатор моддалар, жумладан оммавий тартибсизликларни уюштириш ҳамда қуролларни ноқонуний сақлаш бўйича 16 йилу 8 ойга озодликдан ажратилган.