Йўл инспекцияси патрул милицияси учун 23 млн сомга жиҳозларни сотиб олади

472
Иллюстратив сурат

Йўл харакати ҳавфсизилигини таъминлаш бош бошқармаси (ЙХҲТББ) 23 млн сомга радиостанцияларни ва овоз кучайтиргичларни сотиб олишга тендер эълон қилди.

Жиҳозлар янги Патрул милициясининг бошқармалиги учун сотиб олинади. Уни Бишкекда очиш режалаштирилмоқда.

Йўл инспекциясининг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, сотиб олинувчи жиҳозлар муассасанинг ҳозирги ускуналаридан фарқланади.

«Радиостанция ёзув ускунаси билан жиҳозланган бўлади ҳамда тезкор ҳодим қайси навбатчи қаерда юрганини аниқлай олиши учун GPS-навигатор ўрнатилади. Масалан, маълумот тушгани замон [навбатчи] энг яқиндаги нарядни жўната олади», — деб айтиб берди ЙХҲТББнинг матбуот котиби Тилек Исаев.

Унинг айтишича, овоз кучайтиргичлар патрул милициясининг машиналарига ўрнатилади.

Патрул милициясига танлов асосида 871 ходим олинмоқда. ЙХҲТББнинг ғояси бўйича, реформа патрул милициясининг «фаолиятини яхшилаши» керак.

Реформадан кейин инспекторлар йўл харакатинигина назорат қилмай, жиноий ишларнинг ҳам юзини очиб, ҳавфсизликни ҳам таъминлашади.

Бу путрул милицияни реформалашнинг бешинчи ҳаракати. Охирги марта муассасанинг номини 2017 йили ўша вақтдаги премьер-министр Сапар Исаков ўзгартирган. Унда ведомство Патрул милициянинг бош бошқармасидан (ПМББ) Йўл ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашнинг бош бошқармасига (ЙҲҲТББ) ўзгарган.

Бунга қадар идора турли муддатда Патрул пости хизмати (ППХ), Йўл патрул хизмати (ЙПХ), Давлат авто назорати (ДАН), Йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси деган номларга эга бўлган эди.