«КТ Мобайл» жанжали: Абилгазиевнинг қариндоши маошини қайтариб берди — деярлик 800 минг сом

446
Эрназар Рисалиев

Давлатга қарашли «КТ Мобайл» компаниясини директорининг ўринбосари Эрназар Рисалиев компанияга тўрт ойлик маошини қайтариб берди. Рисалиев ўзининг фейсбук саҳифасида маош ва маблағларни компания ҳисобига ўтказгани ҳақидаги квитанцияларнинг суратларини эълон қилди.

«“Салам — КТ Мобайл” миллий алоқа операторини тузиш бўйича лойиҳанинг ортиқча сиёсийлашиб кетгани сабабли, уни менинг қариндошлик алоқаларим сабабли компанияда ишлаб турганимда ойлик қатори олган 787 минг сомни қайтариб бершни тўғри деб топдим», — деб тушунтирди Рисалиев ўз қарорини.

Квитанцияларга кўра, Рисалиев ойига 197 минг сом маош олиб турган. Аммо РИсалиев бунгача унинг бир ойлик маоши 157 минг сомни такшил қилади деб билдирган.

Эрназар Рисалиев (шунингдек Иманкадир ўғли Эрназар деган исм биланам маълум) «КТ Мобайл» раҳбарининг ўринбосарлик хизматидан ижтимоий тармоқларда фирма раҳбарияти 350 минг сом маош олади деб айтилган маълумот тарқаши ортидан кетган. Айни вақтда «КТ Мобайл»нинг бош директори Нурбек Мукамбетов ҳам ўз лавозимидан бўшаб кетган. .

Шунингдек Эрназар Рисалиев премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг божаси Иманкадир Рисалиевнинг ўғли экани маълум бўлган. Кейинчалик ҳукумат Рисалиев ва Абилгазиевнинг ўртасида қариндошлик алоқаси борлигини тасдиқлаган.

«КТ Мобайл» раҳбариятининг истеъфосидан кейин Иманкадир Рисалиев «Очиқ ҳукумат»  котибиятининг раислик хизматидан кетган.

Шу билан бирга  премьер-министр Давлат алоқа комитетининг раҳбарини ва ўзини аппаратининг раҳбари билан унинг ўринбосарини ишдан бўшатган.  

Давлатнинг «КТ Мобайл» мобил алоқа оператори — бу  «Кыргызтелеком» миллий алоқа операторининг тармоқ ишхонаси. У 2003 йили тузилган. 2018 йили компания «Мегаком» билан бирлашиб, 16-майда «Салам» бренди билан мобил алоқа бозорига чиқаётганини эълон қилган.