Прокуратура Атамбаевнинг иш кабинетини тинглаш харакати бўйича текширув бошлади

486
Атамбаевнинг иш кабинетига шрнатишга харакат қилингани айтилган тинглаш жиҳози.Скриншот: «Апрель» телеканалининг видеосидан

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати 30-майда «Инсоннинг шаҳсий ҳаёт даҳлсизлигининг маҳфийлигини бузиш» ҳамда «Лавозимини суистеъмол қилиш» моддалари асосидатекширув бошланганини хабар қилишди. Текширув ишини ҳарбий прокуратура олиб бормоқда.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўз иш кабинетида тинглаш аппаратини ўрнатиш харакати бўлгани бўйича ариза билан Бош прокуратурага 27-майда мурожаат қилган.

Аввалроқ, Атамбаевга тегишли бўлган «Апрель» телеканалида Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг (МҲДҚ) хизматлари «Форум» биносидаги собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳамда уни аппаратининг собиқ раҳбари Фарид Ниязовнинг иш кабинетларида тинглаш асбоблари ўрнатишга харакат қилишгани айтилган сюжет чиққан. Бу ҳақда маҳфий турда КСДПнинг ходимларидан бири айтиб берган.

Видеода у МҲДҚнинг ходимлари бергани эҳтимол бўлган узатувчини очиб, унинг ичидан тинглаш ускунаси деб атаган жиҳозни топган. Махсус хизмат партиянинг билдирувини «провакация» ҳамда «ўзини пиарлаш» деб аташган.

КСДП махсус хизматлар тарафидан тазйиққа олинаётганидан бир неча бор шикоят қилган, аммо нариги томон буни инкор қилмоқда. Бунинг бари эски сафдошлар Атамбаев ва президент Сооронбай Жээнбековнинг ўртасидаги тўхтамай келаётган жанжал ортидан бўлмоқда.