Новопавловкадаги лицей директори ноқонуний пул тўплаш бўйича айбловлардан кейин ишдан бўшатилди

476

Маориф вазирлигининг матбуот хизмати 29-майда текширув натижаси бўйича лицейнинг директори хизматидан олинганини билдирди. Текширув унинг ишидан камчиликларни топган.

Абдуллаеванинг ишдан бўшатилиши уни ноқонуний пул тўплашда айблаган лицей ўқувчилари ота-оналарининг шикоятлари ҳамда митингларидан кейин бўлди. Ота-оналар мактаб маъмурияти ойига 2 млн сомга яқин пул тўплайди деб айтишган.

Абдуллаева 22-апрелда ўқувчиларнинг ота-оналари уни «босим ва аралашувда» айбланмаслиги учун хизматидан ўзи кетган. У ўз номига айтилган айбловларни «асоссиз» деб атаган, чунки мактаб чиқимларининг бир қисмини ўз ҳисобидан ёпишга мажбур.

Бош прокуратура мактабнинг чиқимларини апрелнинг ўртасида текшира бошлаган.