Тадбиркор Токтогазиевга қишлоқ ҳўжалик вазирининг ўринбосарлик хизматини таклиф қилишди

572

Тадбиркор Тилек Токтогазиев вазирнинг ўринбосари бўлишни таклиф қилишди деб билдирди.

У жавобини 29-май куни кечки пайт теледебатдан беришини ваъда қилди. У теледебатга ҳукуматнинг номзоди Эркинбек Чодуевни чақирган эди.

Бунгача бир неча соат аввал депутатлар қишлоқ ҳўжалик вазирлиги хизматига Чодуевнинг номзодини мақуллашган. Энди президент Сооронбай Жээнбеков уни бу хизматга тайинлаш бўйича фармонга қўл қўйиши керак.

Эркинбек Чодуев 2014 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда. Унинг вазирлик хизматига номзодини премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев таклиф қилган. У Токтогазиевнинг вазирлик хизматига номзодини тадбиркорнинг тажрибаси йўқлиги билан асослаб қўлламаган.

Токтогазиевни вазирлик хизматига 24-майда Нурбек Мурашев истеъфога кетгандан кейин парламентнинг  «Бир Бол» фракцияси таклиф қилган. Мурашев вазирликкка қарши айтиган танқидлар ортидан истеъфога кетган.