Парламентнинг депутатлари Санжар Муканбетовнинг иқтисод вазири хизматига номзодлигини бир овоздан қўллашди. Шунингдек, депутатлар Эркинбек Чодуевнинг қишлоқ ҳўжалик вазири хизматига номзодлигини ҳам қўллашди, аммо аввалроқ «Бир Бол» фракцияси бу хизмат ўрнига тадбиркор Тилек Токтогазиевни таклиф қилган эди.
Икки амалдорни ҳам бу хизматларга ҳукумат раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев таклиф қилган. Ҳукумат раҳбари Токтогазиевнинг номзодини «тажрибаси етарли эмас» деган сабаб билан рад қилган.
Энди президент Сооронбай Жээнбеков парламент мақуллаган номзодларни вазир қилиб тайинлан бўйича фармонга қўл қўйиши керак.
Санжар Муканбетов бунга қадар Молия бозорини тартибга солиш ҳамда назорат қилиш давлат хизматини икки бор бошқарган — 2015 ҳамда 2018 йили. Бу тайинловларнинг ўртасида у вице-премьер-министр бўлиб ишлаган.
Эркинбек Чодуев 2014 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Вазирликларнинг аввалги раҳбарлари ишлари танқидга олингани ортидан истеъфога кетишган. Истеъфога қадар бир неча кун аввал тадбиркорлар Қишлоқ хўжалик вазирлигининг раҳбари Нурбек Мурашевга «Қора калош» мукофотини топшириб, уни бошқа вазирлар орасида «энг самарасиз» амалдор деб аташган.
У деҳқонларга картошка экиш маслаҳатини берган, аммо кузда унинг баҳоси тушиб кетгани учун танқид қилинган.
Иқтисод вазирлигининг собиқ етакчиси Олег Панкратовни ўлканинг ҳудудларига инвестициялар келмай қолгани ҳамда тамаки ширкатларининг манфаатларини ҳимоя қилгани учун танқид қилишиб, ундан ташқари, унинг иккинчи паспорти бор эканини айтиб чиқишган.