Депутатлар Давлат алоқа комитетининг раҳбарлигига Дастан Догоев номзодини мақуллашди

486
Дастан Догоев

Парламентарийлар президентнинг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Дастан Догоевни Давлат алоқа комитетининг раҳбарлик хизматига тайинлаш таклифини бир овоздан қўллашди.

Унинг номзодини премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев таклиф қилган. Аммо Догоевнинг номи бир неча баҳсли масалаларга боғлиқ.

Президентнинг маслаҳатчиси ДРХ ўтказган биометрик хорижий паспортларни сотиб олиш иши бўйича гувоҳ қатори ўтмоқда. Тергов муассасанинг амалдорлари тендерни ютиб олган компания билан  «аффилирланишган» деб ҳисоблайди.

Шунингдек, Догоев бир йилга етмаган муддатда Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбари бўлган. У 2018 йили февралда истеъфога кетган. У ишлаб турган вақтда ДРХ  жанжалларга учраган.

«Клооп»нинг текширувчилари ҳукумат серверларидан бирида нодавлат  samara.kg сайти ўрнаб турганини аниқлашган.

Бу сайт таҳминан президенттикка номзод Сооронбай Жээнбековнинг сайлов кампанияси билан боғлиқ бўлган. Samara.kg сайти орқали мамлакат фуқароларининг ҳусусий маълумотларини олиб туриш мумкин бўлган.

Догоев мазкур воқеада асосий амалдор бўлган  — журналистлар тарафидан кўрсатилган далилларга ва номзоднинг штаб хизматларининг кўрсатмаларига қарамай, у ҳукумат сервери инфраструктураларида «Самара» ўрнаб турганини ҳамда унинг  Жээнбеков билан алоқасини инкор қилган.

ДРХ 48 соатга етмаган вақтда ички текширув ўтказиб, уларнинг серверида ҳеч қандай  samara.kg сайти ўрнашмаганини билдирган.