Бош прокуратура Абилгазиевнинг мулкини текширмайди

521

Прокурор Кумар Байдилаев 29-майда билдиришича, премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиевнинг мулки текширилмайди, чунки текшириш учун прокуратурага ариза тушмаган.

Бунга қадар депутат ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг сафдоши Ирина Карамушкина премьер-министрнинг ҳамда президент Сооронбай Жээнбековнинг, жумладан уларни оилаларининг мулкларини олиб қўйишни талаб қилган.

Шунингдек, у «аниқланмаган маълумотлар бўйича» ҳукумат раҳбарига қиймати 400 минг долларни ташкил қилган Иссиқкўлдаги икки коттедж тегишли деб билдирган.

Карамушкинанинг талаби Атамбаевнинг тарафдори ва унинг собиқ тансоқчиси Дамир Мусакеевга нисбатан қўзғалган жиноят ишларига нисбатан реакция бўлиб қолган. У ноқонуний бойиганликда айбланиб, оиласи 20 млн сомга мулк сотиб олганликда гумонланмоқда.

Иккинчи иш бўйича эса Мусакеев, хизмат квартираларини бўлиштириш бўйича 5 йилга судланган.

Карамушкина шунинг ва премьер-министрнинг атрофидаги бир қатор низолар ортидан унинг мулкини текшириш керак деб айтиб чиққан.

Май ойида Абилгазиев «КТ Мобайл» компаниясининг раҳбар ўринбосари билан қариндошлик алоқаси борлиги маълум бўлган. Айни вақтда ижтимоий тармоқларда давлат компанияси раҳбарлигининг маоши 300 минг сомни ташкил қилган деб айтилган маълумот пайдо бўлган.

Шундан кейин ҳукумат Абилгазиевнинг қариндошлари бўйича маълумотни ошкор қилган. Унда айниқса Абилгазиевнинг қизи Қирғизистоннинг ОЎЮда ўқийди деб айтилган, аммо журналислар у АҚШ  коллежининг талабаси эканини аниқлашган. Ўшанда Абилгазиевнинг матбуот котиби «ноаниқликларга йўқ қўйилганини» билдирган.