Агар Абилгазиев давлат лавозимида қариндошларига ёрдам бергани исботланса, у маъанавий жавобгарликка тортилишга тайёр

585
Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев. Сурат: Қирғизистон ҳукуматининг матбуот хизмати

«Агар рост бўлса, масалан мен премьер-министр қатори божам билан ишлайсизлар, фарзандини ўша ерга ишга оласизлар деган бировнинг сўзи бўлса, у ҳолда мен маънавий томондан жавобгарлик олайин», — деб билдирди Мухаммедкалий Абилгазиев парламентнинг йиғинида.

Бу унинг Абилгазиев «КТ Мобайл» давлат компаниясида чиққан жанжал сабаб раҳбарлик хизматида қолишга маънақий ҳуқуқи йўқ деб ҳисоблаган айрим депутатларнинг билдирувларига жавоби тариқасида айтилди.

Май ойида Абилгазиевни божасининг ўғли Эрназар Рисалиев «КТ Мобайл» раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлагани маълум бўлган. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда давлат компанияси раҳбариятининг маоши 300 минг сомни ташкил қилган деб айтилган маълумот тарқаб кетган.

Унда Эрназар Рисалиев «КТ Мобайл» директорининг ўринбосарлигига, унинг отаси Иманкадир Рисалиев эса «Очиқ ҳукумат»нинг раислик хизматидан кетган.

Шунингдек, мазкур жанжал ортидан Абилгазиев ўз аппаратининг раҳбари билан ўринбосарини ишдан бўшатган, кўп ўтмай эса Давлат алоқа комитетининг раҳбари Бакит Шаршембиев ҳам истеъфога кетган.